«Czech Airlines» рейси Прагадан Тошкентга бошқа ҳаво йўли билан учиб келди
“Czech Airlines” компанияси 17 июль куни Прагадан Тошкентга янги ҳаво коридорларини излаб топган ҳолда учиб келди.
Кеча, 17 июль куни, бошқа авиакомпаниялар каби Чехия миллий авиаташувчиси ҳам Украина шарқида бўлаётган жанговор ҳаракатлар ҳудуди устидан парвозларни амалга оширмасликка қарор қилди. Бунинг устига Донецк осмонида юз берган авиаҳалокат туфайли Евроназорат фуқаролик авиацияси учун Украина ҳаво йўлини ёпди.
Ўшанда “Czech Airlines” авиакомпаниясининг матбуот котиби Даниэл Шабик, агар Украина ҳаво йўлидан ташқари бошқа ҳаво коридорлари топилмаса, Тошкентга режалаштирилган рейс бекор қилиниши ҳақида билдирган эди.
Авиакомпаниянинг расмий сайтидаги жадвалга кўра, бундай авиакоридор топилган, чунки “Прага-Тошкент” рейсини амалга ошираётган самолёт Ўзбекистон пойтахтида 08:30 да қўнган.
Шарҳлар