Ўзбекистонда UZ миллий домени интернет-фестивали бошланди
15 июль куни Ўзбекистонда UZ 2014 миллий домени интернет-фестивали бошланди. Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида фестивал ташкилотчилари бу йилги фестиваль қандай ўтиши ҳақида гапириб берди, дея хабар беради if.uz сайти.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда интернет-фестиваль 2001 йилдан буён ўтказиб келинади. 2007 йилдан буён эса миллий сегментдаги ресурсларни ривожлантириш мақсадида UZ миллий домени Интернет-фестивали ўтказиб келинмоқда.
Мазкур танловда фестивални ўтказиш даври давомида фаолият кўрсатаётган ҳамда UZ доменида рўйхатдан ўтган сайтлар қатнашиши мумкин. Фестивалда қатнашиш учун аризалар 2014 йил 1 сентябрга қадар қабул қилинади.
Сайтларни баҳолаш учун интернет-технологиялар, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларнинг нуфузли мутахассисларидан иборат ҳайъат комиссияси ташкил этилади.
2014 йил 15 июль ҳолатига кўра, UZ зонасида иккинчи даражадаги фаол доменлар сони 18200 дан зиёдни ташкил этади. Бундан ташқари, учинчи даражадаги UZ доменига қарашли яна бир неча мингта домен мавжуд.
Шарҳлар