Ўзбекистондаги заводдан чиқадиган Coca-Cola ичимлигининг нархи 1.5 литр учун 4000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистондаги заводдан чиқадиган Coca-Cola ичимлигининг нархи 1.5 литр учун 4000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тез орада Тошкентдаги заводдан чиқадиган Coca-Cola ичимлигининг нархини назорат қилади.

Ушбу чора ўтган йили кузатилган нархларни сунъий оширишга йўл қўймаслик учун амалга оширилмоқда. Қўмита бозорда мақбул нархларни ушлаб туриш мақсадида нархларни назорат қилиши қайд этилади.

Қўмита вакиллари завод иш бошлаганини ва дастлабки маҳсулот сентябрь ойидаёқ пайдо бўлишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 1.5 литрлик Coca-Cola нархи 8000-10000 сўмгача кўтарилиб кетганди. Кейинчалик эса у пештахталардан умуман йўқолиб кетди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.