Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя. «Ойижон, менга апельсин беринг!»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя.  «Ойижон

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя
 
«Ойижон, менга апельсин беринг!»
 
Ўзбек тилида ҳаётдаги турли оғир вазиятдарни изоҳловчи «пешона» деган тушунча мавжуд. Музаффар Абдуллаев юрак хасталиги билан оламга келди ва унинг онаси Мунира уч ярим йил давомида чеккан азобларини гапириб бераркан «пешона эканда», деб якунлайди. Шифокорлар бошқача изоҳ берадилар – генетика, яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, ёмонлашиб бораётган экология, оғир кечган ҳомиладорлик, ҳеч ким этибор бермайдиган токсикоз, чунки у «ҳаммада бўлади, ўзи ўтиб кетади».
 
Ҳомиланинг юраги унинг ривожланишининг биринчи 4-6 ҳафталарида шаклланади ва шу давр мобайнида барча салбий таъсирларни бартараф этиш ўта муҳим. Ҳомиладор аёл учун оддий туюлган қизилча, паротит, грипп касалликлари ҳавф туғдиради, айниқса бу касалликларга ҳомиладорликни бошланғич палласида ўчраган бўлса. Турли муаммоларга дучор бўлмаслик учун барча инфекцияларни барвақт даволаш даркор. Эндокрин касалликлари, айниқса улар ортиқча вазн, қандли диабетга сабаб бўлса, болани юрак хасталиги билан туғилиш хавфини оширади.
 
Чақалоқда мураккаб юрак хасталиги – тетрада Фалло борлигини Мунирага туғруқхонада айтишган. Қонсизгина бурун, лаблар, бармоқчалар ушбу диагнозга ҳос аломатлар. Буларга қўшимча тез-тез шамоллашлар, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқлиги. Онаси Мунира айтишича, боласи камдан-кам бир нарса сўрар эди, «умуман яшашни истамас эди».
 
Музаффар беш ойлигида реанимацияга тушиб қолди. Шифокорлар уни ҳаётга қайтардилар, лекин мумкин қадар тезроқ юрагини жарроҳлик йўли билан даволашни тавсия қилдилар. Мумкин қадар тезроқ операция ўтказишга ҳеч имкон бўлмади. Болалар учун операция бепул, лекин барча керакли дори-дармон ва материалларни оиланинг ўзи таъминлаш кераклигини шифокорлар тушунтирган эдилар. Беш миллион сўмни жамлашга оилани ҳеч ҳам имкони бўлмади. Боланинг отаси синовга чидамади – уйдан бош олиб оиладан чиқиб кетди, боланинг боқишга умуман иштирок этмай қўйди, бир сўз билан айтганда – унут қилди. Муниранинг ягона маблағи – боласига оладиган нафақаси – 250 минг сўм, бошқа даромади йўқ.
 
Аксарият ҳолда туғма юрак хасталиги операция қилишни талаб этади ва кўпчилик ҳолатларда боланинг умрининг биринчи йилидаёқ. Шундай ташҳис қўйилган болаларнинг 35% умрининг биринчи ярим йилида нобуд бўлади, иккинчи ярим йилликда эса таҳминан яна шунчасининг умри узилади.
 
Болалар ривожланишининг барча аномалиялари орасида туғма юрак хасталиги учдан бирини ташкил этади. Шу сабабли болаларнинг ўлими даражаси ҳам юқори – ҳар ўн минг туғилган боладан 15-таси нобуд бўлади.
 
Мунира операцияни узоқдан-узоқ туюлган, изтиробли уч йил кутди. Шу давр давомида боласи 12 маротиба шифохонага ётқизилди. «Мен ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, йўқми деб ҳавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб, эшитмаган кеча бўлмаса керак», – дейди аёл. У ҳозир ҳам қулоғини тез-тез кичкинтойнинг кўкрагидаги янги боғлов турган жойга қўяди – болажонига бир неча кун илгари узоқ вақт кутилган операцияни ўтказишди.
 
Музаффар операциядан кейин ўзига келгач, апельсин сўради. «Ойижон, менга апельсин беринг», деди.  «Тушунасизми, энди у доим уни ёки буни сўраяпти… Болам яшашни истамоқда. Ҳаммангизга раҳмат!», – дейди Мунира, кўз ёшини артиб.
 
Операцияга зарур бўлган ва оила таъминлаши керак бўлган барча нарсалар ва, шу жумладан, очиқ юракда операция ўтказиш учун зарур бўлган оксигенатор Музаффар учун «Ҳаётларни биргаликда қутқарамиз!» хайрия акцияси ҳисобига олинди. Ноябр ойи давомида «Сочная долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг бир қисми Тошкент педиатрия институти клиникасининг махсус ҳисоб рақамига, оғир касалликларга чалинган болаларнинг операция қилиш учун ўтказилди. Акция натижасида 15-та болага етарли бўлган маблағ жамланди.
 
Болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ўзларининг барча беморларининг ҳолидан хабардор ва улар орасидан кам таъминланган оилаларда яшовчи ва юрагида операция ўтказишга ўта мухтож бўлган болаларни танлаб олдилар.
 
Бу ўн бешта «юрак ҳикояларидан» бешинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор…
 
 
Юрак ҳикоялари  Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда – доим қуёш чарақлайди…»
 
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя. «Энди мен яшашни истайман…»
 
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя.   «Ура, мен операцияга бораман!»
 
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя. Қўлбола мўъжиза

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.