Тошкент шаҳар ИИББ таҳририятнинг йўл белгилари борасидаги сўровига жавоб бермади

Тошкент шаҳар ИИББ таҳририятнинг йўл белгилари борасидаги сўровига жавоб бермади

21 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Anhor.uz таҳририятининг ахборот олиш ҳақидаги сўровини қабул қилганди. Таҳририят йўл белгилари қандай асосда ўрнатилиши ва йўлларда, ҳовлиларда йўл белгилари ноқонуний ўрнатилган ҳолатлар бўлгани-бўлмагани билан қизиққанди. Шунингдек бизни йўл белгилари ГОСТ бўйича ердан қанча масофада жойлашиши кераклиги ҳам қизиқтирганди.

Бир ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамасдан, жавобни ҳамон олганимиз йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни бузди. Ушбу ҳужжат давлат органларига ОАВнинг сўровларига 7 кун ичида жавоб бериш мажбуриятини юклайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.