Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигидан очиқ қолган саволларга жавоб кутиб қоламиз

Фото: Минэнерго

Anhor.uz таҳририяти доимий равишда икки тарафнинг ҳам далилларини ўрганиб, ўз таҳлилини таклиф этади. Бунинг учун эса, таҳририят давлат ва жамоат ташкилотлари, қўмита ва агентликларга таҳририят сўровларини юборади. Баъзи ҳолларда, таҳририятнинг сўрови жавобсиз қолаётганлиги ёки тўлиқсиз жавоб олаётган жараёнлар ҳам учрамоқда.

“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 6-моддаларига асосан, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг  Қонунининг 9-моддасига ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2016-йил 17-мартдаги 2769-сон билан рўйхатга олинган) асосланган ҳолда таҳририят 2023 йил 6 феврал куни Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигига ахборот сўровини юборди.

Қонунчиликда белгилангани бўйича, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан 7 (етти) кунлик муддатда кўриб чиқилиши ва жавоб берилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигига юборилган сўровга «Hududgazta’minot» АЖ томонидан 15.02.2023 йил куни йўллаган жавоб хатида Anhor.uz томонидан берилган 8 та саволнинг 4 тасига жавоб берган ва 4 та савол очиқлигича қолмоқда. Нега ушбу саволларга жавоб берилмаган, нима сабабдан очиқ ҳолда қолаётганлиги эса тушинтирилмаган.

Фото: Anhor.uz

Қуйида, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигига очиқ қолаётган саволлар билан яна қайта мурожаат қиламиз.

6 февраль санасидан юборилган Таҳририят сўровининг жавобсиз қолган саволлари:

  1. Шу йиллар давомида бензин билан метан гази асосан қайси давлатлардан импорт килинган?
  2. Давлат бўйлаб заправкаларда нечта иш ўринлари мавжуд ва уларда нечта ходим фаолият олиб боради?
  3. Заправкаларнинг иш вақти ҳакида маълумот.
  4. Заправкалар кунига нечта машинага хизмат кўрсата олади?

    Фото: Anhor.uz

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вазирлик ушбу саволларимизга жавоб беришини кутиб қоламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.