Хонандаларга Президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ этувчи қўшиқларни куйлаш тақиқланди

Хонандаларга Президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ этувчи қўшиқларни куйлаш тақиқланди

“Ўзбекконцерт” давлат муассаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бағишланган қўшиқларни куйлашни тақиқлади, дея маълум қилди “Ўзбекконцерт” директори вазифасини бажарувчи Азамат Ҳайдаров. У баъзи ижрочилар мамлакат президентининг фаолиятини акс эттирадиган видеолардан, шунингдек бадиий меъёрларга тўғри келмайдиган матнлардан фойдаланаётганини қайд қилиб ўтди. 
"Mening Yurtim" телеканали дастурларини шакллантиришда телетомошабинлар ҳам иштирок этиши мумкин

«Mening Yurtim» телеканали дастурларини шакллантиришда телетомошабинлар ҳам иштирок этиши мумкин

12 декабр куни VI Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими ва  ёшларга мўлжалланган янги "Mening Yurtim"-"MY5" телеканали дастурлар жадвали лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтади. 
Россиялик ғоршунослар Ўзбекистондаги ғор ҳақида фильм суратга олди

Россиялик ғоршунослар Ўзбекистондаги ғор ҳақида фильм суратга олди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги «Киночилар уйи»да Ўзбекистондаги Хўжа Гур-Гур ота массивида тадқиқотлар бошланганлигининг 30 йиллигига бағишланган «Осиё ҳар доим» деб номланувчи ҳужжатли фильм премьераси ўтказилди.
Ўзбек кино усталари қуёш энергиясидан фойдаланиш тўғрисида ҳужжатли фильм яратди

Ўзбек кино усталари қуёш энергиясидан фойдаланиш тўғрисида ҳужжатли фильм яратди

Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика – Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институтида “Мусаффо ҳаво” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Тошкентда “Миллий либос” мода фестивали ўтказилади

Тошкентда “Миллий либос” мода фестивали ўтказилади

11-13 декабрь кунлари пойтахтда “Миллий Либос” анъанавий мода фестивали ўтказилади. Тадбир Ёшлар ижод маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.
Қадимий девор тасвирлари қайта тикланди

Қадимий девор тасвирлари қайта тикланди

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Афросиёб” музейида ўзбек-француз археологик экспедиция мутахассислари томонидан Варухман саройининг шимолий деворидаги тасвирлар қайта тикланди.
"Аския" жанри ЮНЕСКО ҳимоясига олиниши мумкин

«Аския» жанри ЮНЕСКО ҳимоясига олиниши мумкин

Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг IX сессиясида янги урф-одатлар ва ижод шаклларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича аризалар кўриб чиқилмоқда. 
Ўзбекистон вакиласи “Turkvision – 2014” танловининг финалига чиқди

Ўзбекистон вакиласи “Turkvision – 2014” танловининг финалига чиқди

19 ноябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Turkvision – 2014” II Халқаро телевизион қўшиқ танловининг ярим финалида иштирок этган Ўзбекистон вакиласи Азиза Низомова мусобақа финалига йўл олди. 
Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунлари ўтказилади

Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунлари ўтказилади

Самарқандда Исроил фильмлари 20-23 ноябрь кунлари «Шарқ юлдузи» кинотеатрида намойиш этилади, Бухорода эса Исроил киноси кунлари 27-30 ноябрь кунлари «Бухоро» кинотеатрида бўлиб ўтади.