Шифокор томонидан тавсифланган вазият кишини қўрқитади, шу боис таҳририят хатни ўқувчилар, Ўзбекистон Республикаси коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукмига ҳавола этишга қарор қилди.
Нега ҳароратни тушириш – бу иммунитет фаолиятига халақит бериш дегани, нега дезинфекцияловчи туннеллар ўрнига бошқа ускунани ўрнатиш керак ва нега COVID-19 нинг енгил шаклига чалинган беморларни уйда парвариш қилиш учун вақтинчалик клиник қўлланма икки ой олдин пайдо бўлиши керак эди - шулар ҳақида клиник иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан суҳбат.
29 июнь куни Ўзбекистон Олий судида “Чимён” посёлкаси аҳолисининг иши бўйича суд мажлиси ўтказилди, даъвогар – Бўстонлиқ туман прокуратураси, у фуқароларни уйлар ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум қилишга уринмоқда, Anhor.uz мухбири прокуратуранинг 24 нафар мулк эгасининг мулк ҳуқуқларини бекор қилиш сабабларини тушуниш учун аҳоли билан суҳбатлашди.
Нега қаҳвахонага киришда мижознинг шахсий маълумотларини ёзиб олиш шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонуннинг бузилиши ҳисобланади? Карантин даврида қайси конституцион ҳуқуқлар бузиляпти ва нега карантинга жойлашганда телефон ва банк картасини бермаслик керак? Шу ва бошқа масалалар ҳақида Legalmax фирмасининг катта юристи Мадина Турсунова билан суҳбаташдик
Хорижий мамлакатлар ривожланиши институти (ODI) ва UNICEF томонидан бугун чоп этилган янги ҳисоботга кўра универсал болалар нафақалари, яъни оилаларнинг моддий аҳволидан қатъий назар, болалар учун тўланадиган нафақалар ёки солиқ трасфертлари, болалар орасида камбағалликга қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: