Дунёдаги қадимий ва энг нуфузли тадқиқот марказларидан бири – Оксфорд университетининг (Буюк Британия) бир гуруҳ етакчи олимлари чуқур комплекс тадқиқот ўтказиб, ривожланаётган мамлакатларнинг энергия таъминоти муаммоларини кўп маблағ талаб қиладиган гидроэлектр станциялар қуриш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида илмий асосланган хулосага келди.
Ушбу янги хизмат кўриб чиқиш муддатларини асоссиз чўзиш, кредитлар ва кўрсатилаётган бошқа банк хизматлари тартибларини бузиш, банклар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда мижозлар ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорини имзолади.
Шу йилнинг 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 38-41 даража атрофида бўлади. Кечаси эса ҳарорат 22-24 даража атрофида бўлиб, шаҳарликлар ёқимли салқинликни ҳис этиши мумкин.
“Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжиниринги” деб номланувчи янги факультетни ташкил этишдан мақсад “Жиззах” махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашдан иборат.
ЙПХ инспекторларини хизмат пайтида, хусусан, ҳайдовчининг инспектор томонидан тўхтатилиб, у билан мулоқот қилаётган вақтда, кейинчалик бўлиши мумкин бўлган суд муҳокамаси учун видеога олиш рухсат этилганми?
Тошкентда дўконларда ҳам, бозорда ҳам шакарга навбатда туриш ҳолатлари давом этмоқда. ANHOR.uz олдин хабар берганидай, навбатлар май ойида, бозорга бир килограмм шакар 2800 сўмдан чиқарилганида пайдо бўлган эди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: