Самарқанд телерадиокомпанияси ходимлари фавқулодда вазиятларга етарлича тайёр эмас деб топилди

Самарқанд телерадиокомпанияси ходимлари фавқулодда вазиятларга етарлича тайёр эмас деб топилди

11 июнь куни Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида ва Сирдарё вилояти эндокринология диспансерида “Табиий, техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистондан 14.3 млн.сўм қарздор

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистондан 14.3 млн.сўм қарздор

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) Ўзбекистондан 14.3 млн.сўм қарздор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 153-сонли Қарорида дебиторлик қарзларини қисқартириш бўйича зарур чоралар орасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигини АҚШ элчихонаси орқали ушбу мамлакат ҲҲКнинг қарздорлигини узиш масаласини ҳал қилишга кўмаклашиш учун  жалб этиш ҳам кўрсатилган
МХХ ва Тошкент милицияси хавфли жиноятчини изламоқда (фото)

МХХ ва Тошкент милицияси хавфли жиноятчини изламоқда (фото)

Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)нинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари олган тезкор хабарга кўра, лагерларда махсус тайёргарликдан ўтган халқаро террорчилик ташкилотининг аъзоси қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва уларни ташкил этиш мақсадида Тошкентга келган.
Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтганлар сони 1991 йилдан буён 52 482 кишини ташкил этди

Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтганлар сони 1991 йилдан буён 52 482 кишини ташкил этди

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён Қирғизистондан мамлакат ҳудудига 52 482 киши кўчиб ўтган. Бу ҳақда "ҚРда меҳнат муҳожирларини тизимли ва тизимдан ташқари касбга тайёрлаш/қайта тайёрлаш" мавзусидаги тадқиқотда сўз боради.