Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтганлар сони 1991 йилдан буён 52 482 кишини ташкил этди

Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтганлар сони 1991 йилдан буён 52 482 кишини ташкил этди

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён Қирғизистондан мамлакат ҳудудига 52 482 киши кўчиб ўтган. Бу ҳақда “ҚРда меҳнат муҳожирларини тизимли ва тизимдан ташқари касбга тайёрлаш/қайта тайёрлаш” мавзусидаги тадқиқотда сўз боради.
 
Ундаги маълумотларга кўра, мамлакатдан чиқиб кетганлар сони 909 692 кишини ташкил этган.
 
Муҳожирликнинг асосий сабаблари сифатида ишсизлик, ички бозорда малакали мутахассисларга бўлган талабнинг йўқлиги, мамлакат ҳудудларидаги ривожланишнинг бир хил эмаслиги, қишлоқ жойлари ва кичкина шаҳарларда яшаш шароитларининг ёмонлиги, таълим ва соғлиқни сақлаш даражасининг пасайиб кетиши ва бу билан боғлиқ ёшлар учун истиқболларнинг йўқлиги кўрсатилади. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг миқёси етарлича иш ўринларини яратмаяпти ва аҳолининг эҳтиёжларига тўғри келадиган иш ҳақининг етарли даражасини тақдим этмаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.