Шавкат Мирзиёев: тинчлик томон 10 қадам
Международная конференция «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси жаҳон дипломатиясининг кун тартибига киришга улгурди. Ҳозир иштирокчиларнинг дисплейларида чиқиб турган агентликларнинг хабарлари бунинг далилидир. Конференциянинг учинчи секциясида бўладиган хавфсизлик ҳақида сўз борадиган баҳс-мунозараларга, назаримда, алоҳида қизиқиш билдирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, конференция иштирокчилари – бу ушбу субминтақа муаммоларини нафақат чуқур ўрганган, балки бугунги кунда воқеалар ривожини белгиловчи кишилар ҳамдир. Уларнинг ҳаммаси бу воқеаларнинг эҳтимолий ривожланиш йўналишини реал кўрсатиб берган ҳужжат пайдо бўлди, деган фикрда. Конференцияда Ўзбекистон президенти ҳам чиқиш қилди.
«Тинчлик томон 10 қадам» – бу бир неча соат ичида Ўзбекистон раҳбарининг таклифларини белгиловчи тушунчага айланди. Қуйида уларнинг жуда қисқа баёнини келтираман (иқтибослар):
«Биринчи. Савдо-иқтисодий алоқалар ва ўзаро инвестициялар ўсиши учун шароитларни шакллантириш устувор вазифа ҳисобланади… кооперация ва ўзаро инвестицион алоқаларни муҳокама қилиш учун ҳар йили ўтказиладиган форумни таклиф қиламиз.
Иккинчи. Марказий ва Жанубий Осиёнинг транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш. Бунда Термиз-Мозори Шариф-Қобул-Пешавор темир йўли асосий элементга айланиши керак бўлади.
Учинчи. Рақамли платформаларни жорий этиш Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлик локомотивига айланиши зарур.
Тўртинчи. Минтақамизда озиқ-овқат хавфсизлиги йўлларини излаш. БМТ шафелиги остида тегишли дастурни ишлаб чиқиш учун мамлакатларимиз қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказишни таклиф этамиз.
Бешинчи. Умумий таҳдидлар ва барқарорликка таҳдидларга қарши курашишда кучларни бирлаштириш… БМТ иштирокида гиёҳванд моддаларга қарши ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.
Олтинчи. Экология ва “яшил” тараққиётни рағбатлантириш масалалари эътиборни талаб қилмоқда.
Еттинчи. Марказий ва Жанубий Осиёнинг ноёб туристик салоҳиятини тўлиқроқ очиш тарафдоримиз.
Саккизинчи. Илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш ўзаро ишончни мустаҳкамлаш шартларидан бири ҳисобланади… Термизда “Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси” форумини ўтказишни таклиф қиламиз.
Тўққизинчи. Технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ютуқлар ривожланишнинг муҳим омили сифатида чиқади… олимлар учун енгиллаштирилган виза режимини жорий этишни ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё университетларининг ҳамкорлик бўйича онлайн-платформасини яратишни таклиф этамиз.
Ўнинчи. Форум арафасида Марказий Осиё Халқаро институти очилди. Ушбу марказ негизида минтақавий ҳамкорликни илгари суриш учун олимлардан иборат эксперт пулини ташкил қилишни таклиф этамиз.
Бундан ташқари, бугунги конференция якунлари бўйича Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ва умуман Евроосиё ҳудудида ўзаро боғлиқликни барқарор ривожланишнинг муҳим омили сифатида мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резлоюция лойиҳасини ишлаб чиқишни ҳамда уни БМТ Бош Ассамблеясига кўриб чиқиш учун тақдим этишни таклиф қиламан. Ушбу ҳужжатда бугунги мулоқотимизнинг умумий ёндашувларини, асосий тамойиллари ва йўналишларини мустаҳкамлаш зарур».
Конференцияда қарорлар қабул қилиш учун ҳам, мунозарадар қилиш учун ҳам бошқа мавзуларга тўхтаб ўтилди. Хусусан, Покистон бош вазири ўз нутқида ҳозир мамлакатда афғон қочоқлари сони 3 миллионга етгани ҳақида сўз юритди. Афғонистон мавзусини Европа комиссиясининг вице-президенти, ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ҳам давом эттирди. Унинг чиқиши қизиқарли бўлди. Бу ҳақда ўз таассуротлари билан Россия ТИВнинг спикери Мария Захарова шундай деди:
«Боррель АҚШ билан бирга 20 йил давомида Афғонистонда тартиб ўрнатишган мамлакатларни тақдим этди. У иштирокчиларнинг барчасига назар ташлаб (булар, биринчи навбатда, Ғарб неопрофессионализми оқибатларининг зарбасини ўзига олаётган Афғонистоннинг қўшнилари), Афғонистондаги вазият – “умумий масъулият” эканини айтди. Яна энг яхши анъаналарда: даставвал муаммо яратилади, кейин эса масъуллар изланади ва жамоавий саъй-ҳаракатларга чақирилади.
ЕИ олий вакилининг нутқида энг “зўр” чиққани – бу Афғонистонда “яшил келажак”ни яратишга чақириқ бўлди. Ҳозир уларда экология ҳақида ўйлашга шароит бормикин?»
Юрий Черногаев
Шарҳлар