Юрак ҳикоялари
Юрак ҳикоялари
Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда – доим қуёш чарақлайди…»
Унинг исми ноёб, кўзлари қувноқ ва ўзининг ибораси билан айтганда «юрагида кичкина тешикчаси бор». Қул Хўжа Ахмад Яссавий Жамолиддинов исмли чароғон болакай 14 ёшда. «Юрагидаги кичкина тешикча» – бу юрагиниг туғма хасталиги, аниқроғи, 17-кунлик болакайда аниқланган юрак қоринчаларининг пардалари нуқсони.
Ўзиниг ташҳиси тўғрисида Хожи Ахмад ҳамма нарсани билади ва менга юрак бўлмачаси, ўнг ва чап қоринчалари ва улардаги қон босими фарқи тўғрисида завқланиб сўзлаб берди.
Шундай ташҳис билан учувчи бўлмаслик хавфи борлигини ва жанговор хўрозларини етим қолдириши мумкинлигини ҳам билади. У айнан шундай дейди: «Мен бу ерда, касалхоналигимда менинг даканларим худди етимдайлар, юракни тезроқ тузатиш керак». У ишламай колган нарсаларни тузатишни ёқтиради, ҳатто барчалар қўл силтаб, ташлаб юборган нарсаларни ҳаётга қайтаришни яхши кўради. Фақат нарсаларни эмас. Икки йил олдин совға қилинган хўрозлар – даканлар касал чиқди ва Хожи Ахмад қушларнинг кўкрагидан хавони ўзи шприц билан тортиб олиб, даволаб, оёққа турғизди.
Унинг табияти худди даканларники сингори – жасур, лекин юраги дилкаш ва у мумкин қадар тезроқ операцияга муҳтож эди. Болалар кардиологиясида «қайтмаслик нуқтаси» номли тушунча мавжуд. Бу дегани, вақт қўлдан бой берилган ва юракни жарроҳлик йўли билан даволашга имкон йўқотилган. Болалар кардиологияси Маркази раҳбари Дониёр Пирназаровнинг айтишича, юрак хасталигига чалинган болаларга мумкин қадар эртароқ жарроҳлик усулини қўллаш даркор, хали юракнинг шакли ўзгармагунча, шунда бола ҳам ўзини тезроқ ўнглаб олади, юраги ҳам меёрида ишлаб кетади.
Хожи Ахмад оиласида уч нафар фарзанд бор, онаси уй бекаси, оилани отаси боқади, у ҳам бўлса пилорамада бир қўлини йўқотган. Бир сўз билан айтганда болага керак бўлган операция оксигенаторнинг қимматлиги сабабли қолдирилиб келаётган эди. Оксигенаторсиз эса, очиқ юракда жарроҳлик мумкин эмас. Ҳар бир оксигенатордан фақат бир маротаба фойдаланилади ва улар очиқ юракда ўтказилаётган операция давомида сунъий қон айлантирувчи аппаратлар насослари билан бирга ишлатилади.
Бизнинг мамлакатимизда болаларни даволаш бепул, лекин оксигенаторлар ҳаммага ҳам етмайди. Барчаларнинг уни сотиб олишга қурби етмаслиги тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади.
2015 йил ноябрида «Солнечная долина» савдо маркаси «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз» хайрия акциясини ўтказди. 1-дан 30 ноябргача «Солнечная долина» шарбатининг сотилган хар бир қутисидан тушган пулнинг муайан қисми оғир хасталикка учраган болаларнинг операцияларига ўтказилди. Акция давомида 15-та болага етарли пул йиғилди. Пул маблағлари Тошкент педиатрия институнинг клиникаси хисоб рақамига ўтказилди. Болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ўзларининг барча пациентларини биладилар, уларнинг орасидан бутун республика бўйлаб кам таъминланган оилалардан юрак хасталигига чалинган 15-та болакайлар танлаб олинди.
Хожи Ахмад билан олиб борган суҳбатмиз операциядан олти кун ўтгандан кейин бўлди ва у уйга шошилганидан тез-тез соатга қараб турар эди. «Биласизми, мен бобомни жуда соғиндим, Андижонга эса 6-7 соатли йўл босиб ўтиш керак, даканларим ҳам мени соғинган бўлса керак», деб, кўкрагидаги янги боғловни силаб-силаб қўяр эди. Унинг баҳтиёр ва жичча йўл ташвишига тушган онаси «Фақат довонда хаво очиқ бўлсинда», деб зорланар эди. Унга ғамхўрлик билан қараб, ўғилчаси «Ташвишланманг, аяжон, мен бор жойда доим қуёш чарақлайди», деб қўйди.
Бу «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз» акцияси доирасидаги ўн бешта «юрак ҳикояларининг» биринчиси ва буларнинг давоми бўлади.
Мансур Ибрагимов, махсус Anhor.uz учун
Шарҳлар