Тошкентда “City Makon” кўнгилочар-савдо маркази ўз фаолиятини тиклайди
Алишер Навоий номидаги Миллий боғ яқинида жойлашган City Makon кўнгилочар-савдо маркази яна ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар беради.
Ташкилотчиларнинг Facebook ижтимоий тармоғида берган хабарига кўра, марказнинг очилиш санаси номаълум, бироқ бу яқин орада юз беради. Уларнинг айтишича, фаолиятни тиклаш ишлари турли танловлар ва акциялар билан бирга кечади. Сервисларнинг ҳаммаси очиладими ёки йўқми – бу номаълум.
Айтиш жоизки, “City Makon” КСМ 2013 йил ноябрида, “Premier Hall” кинотеатри ҳам ўз фаолиятини тўхтатган пайтда, ёпилган эди. Ўшанда расмий сабаб сифатида тезкор таъмирлаш ишлари кўрсатилганди.
Эслатиб ўтамиз, “Premier Hall” кинотеатри бир неча кун олдин ўз фаолиятини тиклади. Бундан сал аввалроқ эса NTT телеканали эфирга янги ном билан қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳабар қилинди.
Фотосурат: City Makon марказининг Facebook тармоғидаги саҳифасидан
Шарҳлар