«Ўзбеккино» бепул аниматорлик курсларини эълон қилди
“Ўзбекфильм” киностудиясининг ижодий жамоаси “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг буюртмаси бўйича янги тўлиқ метражли мультипликацион фильмни суратга олиш ишларини бошлади. Шу муносабат билан киностудия аниматор-рассомларни қайта тайёрлаш бўйича уч ойлик бепул курсларга тингловчиларни қабул қилишини эълон қилади, дея хабар беради агентликнинг матбуот хизмати.
Курсларга тингловчиларни қабул қилиш ижодий танлов натижалари бўйича амалга оширилади. Ижодий танловда графикачи рассомлар ва профессионал расм чизиш кўникмаларига эга кишилар қатнашиши мумкин.
Ижодий танлов “Ўзбекфильм” киностудиясида 2014 йилнинг 1 июлидан 15 июлига қадар икки босқичда ўтказилади:
1) эртакдан танлаб олинган парчага бадиий иллюстрацияни чизиш;
2) ижодий суҳбат.
Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчиларга киностудияда мультипликацион фильм яратиш бўйича иш таклиф этилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1-уй. “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги мультипликацион фильмлар бирлашмаси.
Қўшимча маълумот учун 277-12-95, (93) 564-90-33 рақамлари бўйича мурожаат қилиш мумкин.
Шарҳлар