Тошкентда “Минута славы” теледастурининг янги мавсумига кастинг ўтказилади

Тошкентда “Минута славы” теледастурининг янги мавсумига кастинг ўтказилади

19 июль куни “Кинопром” компаниясининг офисида “Первый канал” учун “Минута славы” телелойиҳасига кастинг бўлиб ўтади.

Ушбу телелойиҳанинг Ўзбекистондаги ҳамкори бўлган «Киношники.уз” сайти ҳаммани ўз иқтидорини намойиш этишга таклиф қилади.

Танловда қатнашишнинг ягона шарти – бу чиройли овозга эга бўлиш каби классик ёки узун матнни тескарисига айтиб бериш каби экзотик истеъдод бўлиши мумкин, деб ёзади Daryo.uz.

Маълумотларга кўра, Тошкентда ўтказилган кастинг натижалари видео форматда «Первый канал»га юборилади. У ерда  энг яхши чиқишлар танлаб олиниб, истеъдод эгалари Москвага таклиф қилинади. Танлов ғолибига эса 1 миллион рубль (тахминан 67 миллион сўм) мукофот пули берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.