Ўзбекистонлик пианиночи Японияда концерт берди

Ўзбекистонлик пианиночи Японияда концерт берди

Токиодаги «Саитама» япон санъати театрида ва NHK телерадиокорпорациясининг концертлар залида ўзбекистонлик ёш пианиночи Беҳзод Абдураимовнинг яккахон концертлари бўлиб ўтди, деб ёзади “Народное слово” нашри.

Беҳзод ижросида Бетховен, Шопен, Сен-Санс, Равель каби машҳур композиторларнинг асарлари янгради. Дирижёр В.Ашкенази бошчилигидаги NHK симфоник оркестри билан биргаликда у классик мусиқа дурдоналарини – Рахманинов, Штраус, Шуберт ва бошқа композиторларнинг асарларини ижро этди.

Қайд этиб ўтамиз, таниқли пианиночи Буюк Британия, Италия, АҚШ, Хитой, Малайзия, Сингапур ва бошқа мамлакатларнинг машҳур концерт залларида концертлар берган бўлиб, жаҳон саҳнасида классик мусиқа бўйича ўзбек мактабининг маҳоратини муносиб намойиш этиб келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.