Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни тадқиқ этиш ва реставрация қилиш бўйича лаборатория ташкил этилади
Ўзбекистон Спорт ва маданият ишлари бўйича вазирлиги республикадаги моддий маданий ва меъморий ёдгорликларни тадқиқ этиш, реставрация қилиш ва эксперизадан ўтказиш ишлари билан шуғулланадиган лаборатория лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Ушбу вазифалардан ташқари янги лаборатория реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш учун замонавий материалларни ишлаб чиқишга ҳам ихтисослашади.
Мазкур лойиҳа келаси йил июнь ойи охиригача ишлаб чиқилиб, ҳукуматга кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Шундан сўнг унинг асосида Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала бўйича махсус қарори тайёрланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида мингдан зиёд моддий маданий мерос объектлари жойлашган, улардан 7570 дан ортиғи давлат муҳофазаси остида, деб ёзади UZ24 нашри.
Шарҳлар