“Тоға” фильми “Оила даврасида” фестивалининг бош совринига сазовор бўлди

“Тоға” фильми “Оила даврасида” фестивалининг бош совринига сазовор бўлди

Ўзбек режиссёри Рашид Маликовнинг “Тоға” картинаси “Оила даврасида” халқаро театр ва кино фестивалининг Гран-присига сазовор бўлди, дея хабар беради “РИА Новости”.

«Ҳиссиётларимни сўз билан айтолмайман, ҳаётимда жуда камдан-кам бундай ҳаяжонланганман. Ниҳоят, Иркутскда бўлиш орзуим рўёбга чиқди»,- дейди Маликов.
 
“Тоға” трагикомедиясида асосий ролни ижро этган Бобур Йўлдошев фестиваль ҳайъати томонидан энг яхши бош роль ижрочиси сифатида тан олинди.

“Оила даврасида” кинофестивали илк бор 2006 йили Калугада ўтказилган эди. 2007 йилда у Москвада, 2008 йилда эса Новосибирскда бўлиб ўтди. Кейинги беш йил давомида фестиваль Екатеринбургда ўтказилди. Иркутск шаҳрида у биринчи марта ўтказилмоқда.

2013 ва 2014 йилларда ушбу фестиваль 66-Канн кинофестивалида ва 64-Берлин кинофестивалида тақдим этилди.

Фотосурат: © “Ўзбеккино” МА матбуот хизмати / Kun.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.