“Ўзбекфильм” киностудиясида илк тўлиқ метражли анимацион фильм суратга олиняпти
Бу йил “Ўзбекфильм” киностудиясида 8 та бадиий фильм устида иш олиб борилмоқда . Уларнинг орасида “Ойқиз эртаги” номли эртак-фильм ва “Қуёш юрт паҳлавони” деб номланувчи илк тўлиқ метражли анимацион фильм ҳам бор.
Шу ўринда, янги фильмларни суратга олишга таниқли ва тажрибали киночилар билан бир қаторда ёш ҳамда иқтидорли сценарийнавислар ва режиссёрлар ҳам жалб этилган. Жумладан, “Ер тафти” номли картинани таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов ўғли Нозим Аббосов билан биргаликда суратга олаётган бўлса, “Ҳаёт-да…” картинаси устида ишлаш Ёлқин Тўйчиевга ишониб топширилди.
Бундан ташқари, “Ватан” киностудияси ва Ёшлар-экспериментал 5-студияси томонидан “Гумроҳлар” ҳамда “Соя” деб номланган фильмларнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди, деб ёзади UzReport.
Шарҳлар