Япониялик мутахассис Тошкентда маҳорат дарсларини ўтди
Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон-саройида япониялик мутахассис Йошико Сайто ва унинг қизи бадиий сирлаш бўйича маҳорат дарсларини ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Гунма префектурасидаги Марказий Евроосиё клуби ҳамда Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон-саройи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда профессионал рассомлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти ҳамда Хўжаев номидаги Республика дизайн коллежининг ўқитувчилари ва талабалари қатнашди, дея хабар беради “Жаҳон” АА.
Улашиш:
Шарҳлар