Алишер Навоий номидаги Кино саройида Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” фильми тақдим этилди

Алишер Навоий номидаги Кино саройида Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” фильми тақдим этилди

Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига мувофиқ “Ватан” киностудиясида суратга олинган “Гумроҳлар” бадиий фильмининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун премьераолди намойиши бўлиб ўтди.

“Кун сайин чирой очиб бораётган юртимиздаги ютуқларга кўникиб, уларнинг қадрига етишни унутиб қўйган кимсалар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильмдаги воқеалар тадбиркор Оллоёр Шукуров ҳаёти мисолида очиб берилган. Бадниятли кимсаларнинг домига тушиб қолган картина қаҳрамони оиласидан, фарзанди, бутун боридан айрилиб, бегона юртларда хорликда ҳаёт кечиради. Воқеалар асносида Оллоёр нечоғли мудҳиш хатога йўл қўйганини дилдан англаб етади”, – дейилади ЎзАнинг хабарида.

Фильм сценарийсининг муаллифи ва постановкачи режиссёри – Ҳилол Насимов. Постановкачи оператор – Беҳзод Қодиров. Картинага миллий ва замонавий оҳанглар уйғунлашган мусиқани бастакор Хуршида Ҳасанова ёзган. Асосий ролларни Эркин Комилов, Хайрулла Саъдиев, Мирза Азизов, Самандар Ҳамроқулов, Сайёра Юнусова, Бахтиёр Қосимов, Шаҳло Темирова каби актёрлар ижро этган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.