Тошкентда ўзбек ва турк рассомлари кўргазмаси ўтказилади
2014 йил 6-11 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан Тошкент шаҳридаги “Dedeman Silk Road Tashkent” меҳмонхонасида турк рассоми Чидем Телли, фоторассом Ҳамди Телли ва ўзбек рассоми Алишер Алиқулов асарларининг кўргазмаси ташкил этилади.
Кўргазма “Соғлом бола йили”га бағишлаб ўтказилмоқда, деб ёзади “12news” нашри.
Шу ўринда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданият, санъат ва туризм соҳасидаги муносабатлар бошқа соҳаларда бўлгани каби янада ривожланиб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари эса кундан-кунга мустаҳкамланиб бораётганини қайд этиш жоиз.
Мазкур кўргазма ҳам икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирлардан бири ҳисобланади.
Шарҳлар