Дина Рубина асари бўйича фильм суратга олинди
2015 йилда таниқли ёзувчининг “Петрушка синдроми” асари бўйича суратга олинган шу номли фильм экранларга чиқади, дея хабар беради Россия ОАВ.
Айни пайтда картинани монтаж қилиш ишлари кетмоқда.
Елена Хазанова суратга олган фильмда бош ролларни Евгений Миронов ва Чулпан Хаматова ижро этган.
Сценарийга Рубинанинг ўзи ва Алёна Аловалар муаллифлик қилган. Россия, Германия ва Швейцария ҳамкорлигида суратга олинган мазкур фильмнинг бюджети 2 млн еврони ташкил этди.
Қайд этиб ўтамиз, “Петрушка синдроми” романи 2010 йилда нашрдан чиққан бўлиб, у “Леонардо дастхати” ва “Кордованинг оқ кабутари” китобларидан иборат трилогияга якун ясаган.
Дина Ильинична Рубина – рус ва яҳудий ёзувчиси, 1953 йил 19 сентябрда Тошкентда туғилган. Айни пайтда Маале-Адумим шаҳрида (Исроил) истиқомат қилади.
Шарҳлар