«Россия 1» телеканали Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади

«Россия 1» телеканали Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади

18 октябрь, шанба куни «Россия 1» телеканали «Ўзбекистон. Қумликлар марвариди» номли ҳужжатли фильмни намойиш этади. Бу ҳақда “Дарё” нашри телеканалнинг расмий сайтига таянган ҳолда хабар беради.

“Бу ердан қачонлардир Европа ва Осиёни бирлаштирувчи Буюк Ипак йўли ўтган. Минг йиллар давомида ҳукмдорлар ўзгарди, шаҳарлар бузилиб, яна қайта тикланди. Бу заминда буюк олимлар — Ибн Сино, Беруний ва Улуғбек, шоир Навоий туғилган. Бугун эса худди минг йиллар аввалгидек саҳролар ўртасида гуллаб турган ўлка — замонавий Ўзбекистон ўз тарихини ғурур билан ёдга олади ва келажакка ишонч билан қарайди», — дейилади хабарда.

Кўрсатув 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:55 да эфирга узатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.