Алишер Узоқовни алдаган ҳамкори қамоққа тушди
«Сatalea Group» компанияси раҳбари фирибгарлик ва порахўрлик учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди ва унга “Дадам энди бўйдоқ” фильмининг режиссёри Алишер Узоқовга 44 млн сўм тўлаш мажбурияти юклатилди.
“Даракчи” нашрининг ёзишича, таниқли ўзбек актёри, режиссёри ва хонандаси Алишер Узоқов ушбу компания билан юқорида олинган фильмдан тушган даромадни тенг бўлиб олиш ҳақида келишган.
«Сatalea Group» компаниясининг раҳбари тушган фойданинг фақат бир қисмини тўлаган. Бундан ташқари, фильмни Россияда намойиш қилиш ҳуқуқини 4 минг АҚШ долларига сотаётган пайтида қўлга тушган.
Улашиш:
Шарҳлар