Искандар Ҳакимовнинг қўғирчоқлари

Искандар Ҳакимовнинг қўғирчоқлари

Бухородаги миллий қўғирчоқлар устахонасида янги тўплам яратилди. Лаби-ҳовуз яқинида жойлашган устахона ўзининг бой миллий қўғирчоқлар тўплами билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.

Ушбу марказ ташкилотчиси Искандар Ҳакимов ўз ёрдамчилари билан бирга юзга яқин ўзбек, шарқ халқ эртакларининг қарамонларини яратди. Олдин уста сайёҳлик соҳасида ишлаган. Халқ ҳунармандчилиги тарихини ўрганар экан, қўғирчоқ ясашга қизиқиб қолади.

1995 йилда Искандар Ҳакимов республикада биринчи хусусий “Хумо” қўғирчоқ театр-студиясини ташкил этди.  Кейин у миллий бухоро қўғирчоқларини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳни шакллантиради. Ўтган йиллар давомида унинг ижодий меҳнати кенг эътирофга сазовор бўлди. Ҳозир Искандар Ҳакимов Ўзбекистон Бадиий академияси ва “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.   
  
Ҳакимов ва унинг шогирдларининг ижоди республика ҳамда халқаро кўргазмалар ва фестивалларда намойиш этилади, дея хабар беради “Uzbekistan Today” нашри.

Фотосурат: Культура.уз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.