Асрларни ўз ичига олган Эгей анъанаси
Туркиянинг Эгей минтақасида меҳмонлар кўп асрлик анъанавий ошпазлик маданиятини ўз ичига олган ягона гастрономик тажрибадан баҳраманд бўлишлари мумкин. Эгей денгизи соҳиллари мазали зайтун мойлари, бир қатор маҳаллий шифобахш ўтлари ва сабзавотлари, денгиз маҳсулотлари, қадимги виночилик анъаналари ва фермадан тортиб дастурхон маданиятинини ўз ичига олган ошпазлик мероси билан барқарор пазандачилик учун мамлакатнинг энг муҳим жойларидан биридир.
Сўнгги йилларда минтақа ўзининг ресторанлари билан машҳур бўлиб, уларнинг аксариятига мумтоз таомларни янгича талқинда тақдим этувчи иқтидорли ёш ошпазлар раҳбарлик қилади. Мишлен гиди Эгей денгизининг икки машҳур жойи бўлган Измир ва Бодрумдаги бир нечта ресторанларнинг ранг-баранг ва юқори сифатли таомномасини тан олди.
Зайтун мойи марказий ўринни эгаллайди
Қулай иқлими ва географияси туфайли Эгей қирғоғи ҳар доим Онадўлининг энг юқори зайтун ишлаб чиқариш минтақаларидан бири бўлган. Бу чуқур илдиз отган маданият ва етиштириш тарихи, Эгей ошхонасининг нима учун зайтун ва зайтун мойи атрофида шаклланганлигини ҳам тушунтиради. Минтақанинг мазали зайтун ва зайтун мойлари Эгей пазандачилигининг тарихий рамзидир. Эгей ҳудудларида кекик, бибария ёки ялпиз каби ўтлар билан тўйинган зайтун мойи ва янги пиширилган нон нонушта дастурхонининг асоси бўлиб, тушлик ва кечки овқатдаги салатлар, газаклар ва асосий таомларга лаззат, саломатлик ва енгиллик қўшади.
Бу ерда баҳорнинг хабарчиси бўлган кўк ловия, бақлажон, артишок каби сабзавотлар узоқ умр кўриш сири бўлмиш зайтун мойи мўъжизаси билан ажойиб мазали таомларга айланади. Эгей ошхонасидаги бошқа машҳур лаззатлар минтақага хос бўлган Эгей ўтларидан олинган. Нафис зайтун мойи билан аралаштирилиб, асосий таом ёки газак сифатида тортиладиган шевкет-и бостан, қушқўнмас ва караҳиндиба каби мазали ва шифобахш ўтларга бағишланган фестиваллар ташкил этилади.
Кўп асрлик узумчилик
Эгей минтақаси тупроқ ва иқлими туфайли дунёдаги энг афзал географиялар қаторида саналади. Минтақанинг қаерига борманг, йўллар сизни кўп асрлик узумзорлар ва уларнинг нафис узумлари ва виноларига олиб боради. Эгей денгизига саёҳатингизда сиз ушбу узумзорларни ўрганиб, ғайриоддий кашфиётлар қилишингиз мумкин. Измирнинг узумзорлари ва Мишлен юлдузли ресторанлари жойлашган Урла шаҳрида кўплаб халқаро миқёсдаги машҳур турк виноларидан татиб кўришингиз мумкин. Ширинже ўтган йили БМТ туризми томонидан «Энг яхши туризм қишлоғи» деб топилган, Бодрум эса Туркиянинг премиум дам олиш масканидир. Бозжаада шунингдек, эндемик Кунтра ва Каралаҳна узумларидан қизил вино ва Чавуш ва Василакидан оқ виноларни таклиф қилади. Узумзорлари билан машҳур Урлада Борнова Мискети каби маҳаллий узум навлари ҳамда нави йўқолиб бораётган ва кўпайиш орқали сақлаб қолинган Фоча Караси ва Гайдура узумларидан тайёрланган мазали шаробларни татиб кўриш мумкин.
Сифатли таом
Туркиянинг Эгей минтақаси кўплаб мазали таомларни тақдим этади. Сўнгги йилларда ижодкор ошпазлар ушбу унумдор минтақанинг маҳсулотлари ва анъаналари орқали Эгей ошхонасининг экологик ва маданий барқарорлигини намойиш қилувчи юқори даражадаги ресторанларни очдилар.
Шу нуқтаи назардан, айниқса, минтақанинг энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири бўлган Измирнинг Урла туманидаги ресторанларда нол чиқинди ёндашувига риоя қилган ҳолда маҳаллий таомлардан татиб кўришингиз мумкин. Мишлен қўлланмасига Измирдаги Урла ва Бодрумдаги Муғла каби яна бир қанча машҳур сайёҳлик йўналиши киради.
Шарҳлар