Хивада – сенсация. Аммо бизнинг фойдамизга эмас…
“Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро конференцияси доирасида Хива шаҳрида Туркий халқлар маданияти халқаро ташкилотининг (ТУРКСОЙ) 38-йиғилиши ўтказилди. Унда 2022-2025 йилларга ТЮРКСОЙнинг Бош котибини тайинлаш асосий воқеага айланди. Дипломатларда қабул қилинганидай, қабул қилувчи томон ўз номзодини илгари суради. Одатда у ижобий кўриб чиқилади.
Ҳеч кимда шубҳа қолмади. “Номзод” ҳам президиумда дадил ўтирарди. Камтарлик қилиб, ҳозирча табрикларни ҳам қабул қилмасди…
Мана, ТЮРКСОЙга аъзо мамлакатларнинг маданият вазирлари, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири, Туркий кенгаш раҳбари Бағдод Амреев ва бошқа халқаро вакиллар номзодларни муҳокама қилишга ўтишди. Ҳамма гўё ўйлаётгандай жим… Тўсатдан, ТЮРКСОЙ бош котиби бўлиб Дюсен Қурабаевич Касеинов қолиши маълум бўлди.
У 74 ёшда, Россиянинг Бийск шаҳрида (Олтой ўлкаси) туғилган. Профессионал мусиқачи, иккита консерваторияни тамомлаган – Қозоғистонда ва Россияда. Қозоғистон маданият вазири бўлган. МДҲ мамлакатлари Гуманитар Ҳамкорлик Кенгашининг аъзоси, МДҲ мамлакатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармасининг асосчиларидан бири. Озарбайжон, Қозоғистон, Польша, Мўғилистон, Россия давлат мукофотларига эга.
Нега “бошқа” номзод ўтмади, бу ҳақда шаклланган фикр мавжуд… Anhor.uz миллий меросни асраш борасидаги “номувофиқликлар” (юмшоқ қилиб айтганда) ҳақида кўп ёзганди. Матбуотга ҳам қулоқ солиш керак экан… Аммо, ҳалиям кеч эмас…
Шарҳлар