Табиат мўъжизаси – Фетҳие

Туркуаз денгизи, улуғвор табиати билан чамбарчас боғланган қўлтиқлари, тарихий шакланиши билан мафтун этган Фетҳие ёз ойларида маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг диққат марказига айланмоқда. Фетҳие нафақат денгиз таътиллари, балки географик тузилишининг қулайлиги туфайли ҳам парапланда учиш учун энг кўп танланадиган маскандир. Ҳар йили диверсификация қилинадиган Фетҳие меҳмонхоналари кучли талабни қондириш учун етарли имкониятга эга.

Фетҳиенинг диққатга сазовор жойлари

Каякўй қарағай, анжир ва анор дарахтлари орасида чўзилган тор кўчалари билан Фетҳиенинг энг қизиқарли масканларидан биридир. Анталия ва Фетҳие кўрфазлари ўртасида чўзилган Ликия йўли дунёдаги энг яхши узоқ масофали 10 пиёда йўлларидан биридир. Ликия йўлида Идйрос, Пҳаселис, Олимпос, Лимйра, Мйра ва Симена каби кўплаб қадимий шаҳарларни кўриш мумкин. Фетҳиеда кўриш керак бўлган яна бир жой Ликия даврига оид шоҳлар қабрларидир. Худди шу даврга оид бошқа қадимий шаҳарлар ҳам бор. Улардан Телмеццос, Тлос, Пıнара, Летоон қадимий шаҳарларидир. Фетҳие маркази ва Ўлуденизи ўртасида жойлашган Оважик ва Ҳисарўнуда кўплаб меҳмонхоналарни, савдо ва кўнгилочар марказларини учратиш мумкин. Фетҳиеда зиёрат қилинадиган жойлар орасида қадимий асарлар, ҳайкаллар, керамика ва шиша буюмларни ўз ичига олган Фетҳие музейи бор. Тарихий Паспатур довони, айниқса, Фетҳиега хос ресторанлари ва лаззатлари билан ажралиб туради. Бу ерга келганингизда, қор шарбати, тантуни ва юпқа каби миллий пишириқларидан татиб кўришингиз мумкин.

Фетҳие кўрфазлари ва Фетҳие пляжлари

Фетҳие кўрфазлари ва пляжларини Ўлудениз, Келебеклар водийси, Кабак кўрфази, Сакликент ва Гўжексиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу кўрфаз ва пляжлардан ташқари Ҳисарўну ва Оважик қишлоғига жуда яқин бўлган Гемилер, Кидрак, Кабак, Белчекиз, Кумбурну, Чалиш каби плажлари Фетҳиянинг энг машҳур сузиш жойлари орасида. Cеннет, Катранжи ва Гунлу кўрфазидаги қайиқ саёҳатлари сизга бебаҳо тажрибалар тақдим этади.

Фетҳие қаерда?

Фетҳие Муғланинг энг катта туманларидан бири бўлиб, шаҳарнинг шарқида жойлашган. Фетҳиенинг шарқида Анталия, ғарбида Ўрта ер денгизи, шимоли-ғарбида Даламан, шимолда эса Денизли ва Бурдур вилоятлари жойлашган.

Ўлудениз

Ўлудениз нафақат Фетҳие пляжлари орасида, балки дунёдаги энг чиройли пляжидир. Кўм-кўк денгиз, оқ қумлар ва ям-яшил дарахтлар билан ўралган бўлиб, ўз номини саёзлиги ва турғунлигидан олади. Ўлудениз 2 қисмдан иборат: биринчи қисми Белжекиз, иккинчи қисми эса кўл жойлашган ҳудуддир. Кумбурну бу қисмларни бир-биридан ажратиб туради. Ўлудениз 2006-йилда дунёнинг энг гўзал пляжи сифатида танланган ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлган бу кўл, шубҳасиз, сизда унутилмас таасуротлар қолдиради.

Келебеклар водийси

Бабадағ этагидаги Келебеклар водийси парапланда учишлари билан машҳур бўлиб, мамлакатдаги табиат ва кемпинг туризмининг энг муҳим манзилларидан биридир. У ерда капалакларнинг 70 дан ортиқ турлари мавжуд. Манзилга қайиқ саёҳатлари билан осонгина боришингиз мумкин.

Кабак кўрфази

Туркуаз мовий денгиз ва ям-яшил ўрмон ўртасида жойлашган Кабак кўрфази Фетҳие кўрфазлари орасида энг машҳури бўлишига қарамай 1980 йилларга қадар саёҳат қилинмаган ҳудуддир. Ликия йўлида жойлашган бу кўрфазга тик ёнбағирлардан пиёда, шахсий транспорт ва қайиқларда бориш мумкин. Кабак кўрфазида бўлганингизда, Аладере шаршарасини кўрмасдан кетманг. Шунингдек, сиз Кабак кўрфазида чодир қуриб, мароқли ҳордиқ чиқаришнгиз мумкин.

Сакликент – Сакликент дараси

Сакликент Акдағлардан оқиб тушган қор сувлари билан очилган чуқур дара бўлиб, бу маскан учун тўлиқ бир кунни ажратишингизни тавсия қиламиз. Сиз нафақат денгиздан баҳра олишингиз, балки алпинизм ва пиёда сайр қилиш каби машғулотлар билан кунингизни завққа тўлдирасиз. Бу ерда бўлганингизда, канёндаги ресторанларда пишириладиган ва таъми оғзингизда қоладиган олабалиқдан албатта татиб кўринг.

Гўчек

Гўжек яхта туризмида брендга айланди ва Венециядаги каби виллалари ва қиммат мариналари билан эсга тушади. Бу жой табиий гўзалликлари ва тиниқ денгизи билан нақ пляж жаннатидир. Гўжекда кўплаб хусусий пляжлар мавжуд бўлса-да, Гўжек аҳолиси томонидан афзал кўрилган Инлиже жамоат пляжини ёдда тутинг.

12 орол

Фетҳие портидан ҳар куни ташкил этиладиган 12 орол саёҳатига қўшилиб, Қизил ороли, Деликли ороли, Яссижилар, Терсане ороли, Домуз ороли, Гўбун кўрфази, Бойнузбуку, Гемилер, Шўвале, Зейтинли, Акварюм ва Ҳамам кўрфазлари каби Фетҳиянинг энг гўзал жойларига боришингиз мумкин. Ҳамам кўрфазидаги Византия монастири орасидан денгизга тушишингиз ва мўъжизаларга бой сув ости дунёсидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Агар сиз ёз ойларида шаҳар шовиқинидан узоқда осуда дам олишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, Фетҳиенинг сокин кўрфазлари учун Даламан парвоз чиптасини сотиб олишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.