170 дан ортиқ давлатда 750 миллион томошабинни жалб қила олган Турк сериаллари

Фото: Батуҳан Мумжу

Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркияда ишлаб чиқарилган сериаллар Америкадан Россияга, Узоқ Шарқдан Лотин Америкасига қадар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатида намойиш этилганини ва томошабинларнинг тахминан 750 миллион кишига етганини билдирди.

Маданият ва Туризм Вазир ўринбосари Батуҳан Мумжу Германиянинг пойтахти Берлинда 74-Халқаро Берлин Фильм Фестивали (Berlinale) доирасида бир қатор учрашувлар ўтказиб, Туркиянинг стендини ҳам ўз ичига олган Европа кино бозорини (EFM) зиёрат қилди.

Мумжу, Берлинале ва Европа кино бозори дунёдаги энг муҳим кино воқеаларидан бири эканлигини таъкидлаб: “Вазирлик томонидан қўллаб-қувватланаётган кинофильмлар юртимиз тарғиботига ҳисса қўшмоқда”,- деди.

Мумжу, бутун дунё томонидан кузатиб бориладиган ва минглаб тармоқ вакиллари бир жойга тўпланган ушбу тадбирда қатнашиш ва бу ерда турк киноси ва Туркияни муваффақиятли намоён этишнинг аҳамиятига тўхталиб: “Биз илгари кўплаб мукофотларга сазовор бўлганмиз, жумладан Берлиналеда бош мукофот бўлган Олтин айиқни ҳам қўлга киритганмиз. Вазирлигимиз томонидан қўллаб-қувватланган кинофильмлар Берлин, Канн, Венеция, Торонто ва Токио каби дунёнинг энг муҳим халқаро кинофестивалларида қатнашиб, турк киноси ва юртимиз тарғиботига ҳисса қўшмоқда. Биз бунга катта аҳамият берамиз ва кино ишлаб чиқаришни ҳам, халқаро вакилликни ҳам оширишга ёрдам беришда давом этамиз”, – деди.

Турк сериаллари 170 дан ортиқ давлатда намойиш этилади

Фестивал доирасида очилган Туркия стендида секторнинг хорижлик вакилларига турк фильмларини тақдим этганликларини маълум қилган Мумжу: “Кино ижодкорларимизнинг ҳамкорликда ишлаб чиқариш ва бошқа ҳамкорлик учрашувларига мезбонлик қилмоқдамиз. Ушбу учрашувлар янги ҳамкорликда кинолар олиш ва ҳамкорлик имкониятларини ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, бу ерда фильмларимизнинг хорижга сотилиши амалга оширилмоқда ва бу биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга”, – деди.

Турк сериаллари бутун дунёда томоша қилинаётганига диққат қаратган Мумжу: “Бугунги кунда сериалларимиз Америкадан Россияга, Узоқ Шарқдан Лотин Америкасига қадар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатида намойиш қилинмоқда ва тахминан 750 миллионга кишига етмоқда. Турк сериал ва кино саноати экспорт бўйича дунёнинг биринчи 5 давлати орасида. Турк сериаллари сотилган ҳудудларда Туркия ва турк маданиятини танитиш нуқтаи назаридан катта таъсирга эгадир”, – деди.

«2025 йилда Истанбулда «Сериаллар ва телекўрсатувлар ярмаркаси» ташкил қиламиз»

Мумжу сериалларнинг Туркиянинг дунёда тан олинишига катта ҳисса қўшганини таъкидлаб: “Шунинг учун биз бу қадар катта таъсирга эга бўлган сериал соҳамиз билан ҳамкорликда муҳим ишларни амалга оширмоқдамиз. Биз дунёдаги энг муҳим телесериаллар ва контент ярмаркаларидан бири бўлган МИПCОМ, МИПТВ, АТФ Сингапоре, Cонтент Америcа ва Дубаи ТВ Сериес анд Cонтент Фаир каби тадбирларда мамлакат стендларини очишни қўллаб-қувватлаймиз ва ўз сериалларимизни бутун дунёга тақдим этамиз. Насиб қилса, 2025 йилда Истанбулда телесериаллар ва телекўрсатувлар кўргазмасини ташкил қиламиз. Ўйлаймизки, бу ўз соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири бўлади”, – деди.

“Томошабинлар сонининг ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсиб, 40 миллиондан ошиб кетишини тахмин қилмоқмиз.»

Мумжу Эпидемия жараёнида кинотеатрлар узоқ вақт эшикларини ёпишга мажбур бўлганини ва бутун дунёда бўлгани каби Туркияда ҳам томошабинлар сонида катта пасайиш кузатилганини эслатти.  “Ушбу жараён давомида кинотеатрлар фаолиятини давом эттиришлари учун 32 миллион лиралик ёрдам бердик. Бундан ташқари, Ғазначилик ва Молия вазирлигимиз билан ҳамкорликда 10 фоизлик «Ўйин-кулги солиғи»ни 0 фоизга туширдик ва шу билан 2023-йилда секторга 278 миллион лиралик ёрдам кўрсатдик», – деди у.

Мумжу, шунингдек, кино томошабинлар сонини ошириш учун қонунчиликка ўзгартириш киритганликларини ва иккита янги чегирмали чипта турларини жорий қилганликларини таъкидлади ва қуйидагича давом этди:

“Шундай қилиб, биз хусусий муассасаларга чегирмали чипталар харид қилишига йўл очдик. Ушбу тартиб 2024 йилда томошабинлар сонига катта ҳисса қўшишига ишонамиз. Кино соҳамиз бу йилни жуда яхши бошлади. Томошабинлар сони 2024 йилнинг февралида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга ошган. 2024 йилда томошабинлар сони 40 миллиондан ошади, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсишини башорат қилмоқдамиз. Умид қиламизки, биз саноатимиз билан йилни ажойиб ўтказамиз.»

«Келгуси даврда Туркияда кўплаб янги фильмлар олинишига мезбонлик қиламиз»

Вазир ўринбосари Мумжу Берлинале доирасида Туркияда хорижий фильмлар суратга олиш ишларига ҳам тўхталиб, Туркиянинг бой тарихи ва табиий гўзалликлари билан табиий плато хусусиятига эга эканлигини таъкидлади.

“300 га яқин қуёшли кунлар сони, турли суратга олиш жойлари, рақобатбардош нарх устунлиги, илғор техник инфратузилма, тажрибали ва малакали ишчи кучи ва рағбатлантириш тизими билан кино ижодкорларига катта афзалликларни тақдим этади. Ушбу афзалликларга қўшимча равишда мамлакатимиз рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда фильм суратга оладиган хорижлик киноижодкорлар Туркияда сарфлаган маблағининг 30 фоизигача миқдорини қайтариб олишлари мумкин бўлган “Хорижий фильм олишни қўллаб-қувватлаш” дастурини амалга оширдик”, – деди.

Мумжу Гуй Ритчие, Жасон Статҳам, Ҳугҳ Грант, Жош Ҳартнетт, Ҳенрй Cавилл ва Салман Кҳан каби дунё юлдузлари иштирок этган жуда муҳим фильмларнинг Туркияда суратга олинганига эътиборини қаратти.

“Голливуд кўплаб фильмларини мамлакатимизда суратга олишни хоҳлайди. Умид қиламизки, келгуси даврда Туркияда кўплаб суратга олинишларга мезбонлик қиламиз”, – деган Мумжу.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.