Мирзо Улуғбекка бу манзур бўларди
Сўзимиз бошида – кичик тушунтириш. Ўзбекистон журналистлари (нафақат улар) илмий сенсациядан шунчалик ҳайратда қолдиларки, уни бироз чалкаштириб юборишди. Тушунтирамиз: Тошкентда, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг Бешинчи халқаро конгрессида «Ўзбекистоннинг асосий французи» – академик доктор Акмал Саидов ўзига хос кайфият билан иштирокчиларни ажойиб топилма ҳақида хабардор қилди.
Сўз «Қўзалмас юлдузлар китоби» қўлёзмаси ҳақида бормоқда. Худо билади, бу бебаҳо ҳужжат Франция Миллий кутубхонасида қанчадан буён ётибди экан. Яна шунча йиллар ётиши муқаррар эди. Аммо Бутунжаҳон жамияти топшириғига кўра бутун дунё бўйлаб Ўзбекистонга тегишли асарлар қидираётган тадқиқотчилар китобни топдилар. Парижда бизнинг Бутунжаҳон Жамиятимизнинг бўлими борлиги ва бу мамлакатда иш айниқса мақсадли кетаётгани бунга ёрдам берди.
Асар муаллифи – Χ аср астрономи ва мунажжими Абдураҳмон ибн Умар ас-Сўфий. “Қўзғалмас юлдузлар китоби” қўлёзмаси ўша пайтда Астрономик жадваллар яратиш устида ишлаган Улуғбекка мадад бўлган. Ноёб қўлёзма унинг буйруғи билан яратилган. Шахсан эса китоб султонга тегишли эди: бу шубҳасиз, чунки китоб Мирзо Улуғбекни Сефей юлдузлар туркуми шаклида тасвири бор миниатюра билан очилган. Олтин сиёҳда қилинган белгилар аниқ Улуғбекнинг қўли …
Демак, Тошкентда тақдим этилган қўлёзма Улуғбекнинг қўлёзмаси эмас, балки унинг кундалик ишида фойдаланилган китоб. Бу эса топилманинг аҳамиятини асло пасайтирмайди …
Бутунжаҳон жамияти кўрсатмаси бўйича, мазкур қадимий қўлёзманинг факсимилеси Австриянинг «Mueller&Shindler» нашриёти томонидан тайёрланган. “Mueller&Shindler” вице -президенти Александр Вильгельм китобни доктор Саидов қўлига худди юрагининг бир парчасини бераётгандай топшираётганини кўриш керак эди. Кейин у журналистларга: “Сиз бундай қўлёзмалар устида ишлаш биз учун қанчалик қадрли эканини тушунмайсиз. Буни болаларини даволаган аёллар тушунишади … «,-деб айтди
Бу ажойиб асар «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг марваридига айланди. Равшан қилиб айтганда, бу ерда Бутунаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзлари буни тўлиқ ифодалаб беради: «Факсимал нашрларнинг қиймати шундаки, улар деярли юз фоиз асл нусха қандай кўринишга эга эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилади».
Mueller&Shindler нашриёти аллақачон Катта Лангар Қуръони (Россия Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалари институтидан), “Зафарнома” (Темур фаолияти тавсифи), Ҳусайн Байқара девони, “Меърожнома” ва “Темур тузуклари” қўлёзмаларининг факсимал нашрларини чиқарган. Қизиқ, навбатдагиси нима бўларкан …
Коронавирус чекловларига қарамай Тошкентда йиғилган 40 мамлакат олимлари икки кун ичида мазкур саволга жавоб беришга ҳаракат қилишди. Ҳеч бўлмаганда кўришни орзу қилган қадимий қўлёзма ўрами қўлингизда ушлаб туришга арзийди.
Бундан ташқари, Конгресс доирасида олимлар Тошкентга жуда қимматли нарсаларни олиб келишди. Конгресс иши бешта бўлимда олиб борилди – «энг қизиқлари”ни танлаш қийин эди. Эрмитаж тадқиқотчиси Лариса Кулакова унинг бўлимида қизиқарли маъруза қилди. Афсуски, залда Амир Темурнинг Сайилгоҳда жойлашган ёдгорликдаги отида «Қизил Армия жабдуқлари» бор, ҳайкалтарош от боқиш бўйича мутахассис бўлмаган ва хатоликка йўл қўйган деб даъво қиладиган «мутахассислар» йўқ эди. Шундай қилиб, хоним Кулакова ким кимдан нимани қарз олгани борасидаги вазиятга ойдинлик киритди. Эрмитаждаги ўзбек хонликларининг «мероси» ҳақида гапирар экан, илм фидойиси бу хоним қадимги ўзбек жангчиларининг қуролланиши ва «жиҳозлари» ҳақида батафсил гапириб берди. Эрмитажда бундай буюмлар жуда кўп, чунки улар Саройга келган элчилар томонидан совға қилинган. Биринчидан, бу бойлик Царское Село қурол-аслаҳа омборига ўтказилган, кейин армия бу хазиналарни Эрмитажга совға қилган.
Масалан, олмос билан безатилган от эгарига (Хива хонининг совғаси) назар ташласак, бундай эгарга ўтириш қимматга тушиши аниқ бўлади. Олмос тананинг баъзи жойларини ишқалагани учун эмас, балки кимдир олий насаб чавандознинг орқасидан югуриб, уяларидан тушган тақинчоқларни териб юриши керак бўлгани учун. Бу эгардаги ҳар бир тош – бу давлат. Демак, жабдуқлар ҳақида: Эрмитаж – энг йирик тадқиқот маркази ва унинг ходимлари, умрининг ярмини эгарда ўтказган Осиё кўчманчи халқларининг от жабдуқлари намуналари энг оқилона бўлиб чиқди, деган хулосага келишди. Уларни Россияда ҳам қабул қилишган. Шундай қилиб, Сайилгоҳдаги ёдгорлик муаллифи хотиржам нафас олиши мумкин…
Яна бир қизиқарли хабар эса бу сафар Дарья Васильева томонидан маълум қилинди, бу олима ҳам Эрмитаждан. Маълум бўлишича, Бухоро делегацияларидан бири Санкт -Петербургга … самоварлар олиб келган. Рус сарой аъёнлари роса ҳайрон бўлишади. Аммо зийрак бухороликлар ҳамма нарсани тушунтиришади: маълум бўлишича, рус самовари Бухорода «такомиллаштирилган». Унинг оқмайдиган, томчилаб кетмайди бошқа крани бўлган – ахир, Бухоронинг сувга муносабати соҳилбўйи Санкт -Петербургдагидан фарқли-да.
Ниҳоят-Бухоро амирлиги тадқиқотчиси Леон Баршчевскийнинг невараси, поляк Игор Строецкийнинг хабари ҳақида. У Бухорода 20 йил яшади (Тошкент проспекти, 25-уй), яқинда эса унинг 19-асрда қурилган гўзал кошонаси ҳаммом қуриш учун бузилган. Шундай қилиб, Баршчевскийда қадимий Бухоронинг ажойиб, ажойиб гўзаллигини акс эттирувчи 700 та фотосурат бор. Бутун тўпламдан атиги 5 та фотосурат эса аёлларга тегишли. Аммо қандай суратлар!!! Буларни самовий парилар дейиш-ҳеч нарса демаслик … Мағрур, қадди тик, бодомсимон кўзларида ўзига хос юлдузчалар полрлаган. Айтганча, ҳеч қандай махсус рўмолсиз – Бухорода улар ўралмаган …
Бугун Жаҳонжамиятининг Бешинчи Конгресси аъзолари Хивага жўнаб кетишди, кейин улар Нукусда бўлишади. Улар учун ажойиб шарқона эртак давом этмоқда …
Юрий Черногаев
Шарҳлар