Сардоба сув омборидаги дамба ўпирилиши сабаблари ҳақида экспертнинг фикри

Сардоба сув омборидаги дамба ўпирилиши сабаблари ҳақида экспертнинг фикри

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши натижасида турли ҳисоб-китобларга кўра 75 мингдан ортиқ киши жабрланган, бинолар, йўллар ва коммуникациялар шикастланган. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари, фермер хўжаликлари, чорвачиликка улкан зарар етган. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш марказининг саноатни экологизациялаштириш дастурининг координатори, РФ Табиий ресурслар ва экология вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши эксперти Игорь Шкрадюк ўзининг Anhor.uz нашрига берган интервьюсида тўғон бузилишига нима сабабчи бўлган бўлиши мумкинлиги ва келгусида бундай аварияларга йўл қўймаслик учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида гапирди. 
 
– Ҳозир авария сабаблари ҳақида кўплаб баҳс-мунозаралар кетмоқда. Расмий ОАВ буни табиий офат деб ҳисобласа, айрим экспертлар дамба ўпирилиши техноген харакетрга эга ва бунга инсон омили айбдор деган фикрда. Сизнингча, бу ҳалокатнинг сабаби нимада?
 
– Гидроиншоотларнинг аксарияти кўп йиллик метеорологик ва гидрологик кузатувлар натижасида олинган сувлилик даражаси ҳақидаги маълумотлар асосида лойиҳалаштирилади ва барпо этилади. Муаммо шундаки, МДҲ мамлакатларида ҳамон совет йилларида қилинган ҳисоб-китоблардан фойдаланилмоқда. Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин техник тарққиёт соҳасида ҳам, иқлим ўзгаришлари борасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Бугун биз фавқулодда табиий ҳодисалар – қурғоқчилик, сув тошқини, зилзила, бўронлар ва довуллар илгарига қараганда кўпроқ юз   бераётганига гувоҳ бўляпмиз. Бунда уларнинг вайрон қилувчи кучи ҳам ошмоқда. Шу боис совет гидрологик маълумотларига асосланган ҳисоб-китоблар аллақачон эскирган, улар қайта кўриб чиқишни талаб этади.
 
Ўзбекистон бошқа МДҲ мамлакатлари билан бир қаторда, мамлакатдаги барча гидроиншоотлар ҳаддан зиёд тўлиб кетиши ва бузилишининг эҳтимолий хавф-хатари бўйича кенг кўламли тадқиқотларни олиб бориши зарур. Агар конкрет Сардоба сув омбори ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда лойиҳасилар ҳисоб-китобларда хатога йўл қўйган бўлиши ёки қурувчилар бундай иншоотларни барпо этиш технологиясига амал қилмаган бўлиши мумкин. Тўғон кучли ёғинларга тайёр бўлмаган ва сув омборидаги сув ҳажми ҳисобий кўрсаткичлардан ошиб кетган, кучли шамол эса вазиятни янада чуқурлаштириб, сувни тўғоннинг бир томонига ҳайдаган ва натижада дамба ўпирилиши содир бўлган.
 
Ўзбекистон ҳудудида тўғонлар кўп, улар барпо этилганига 30-70 йил бўлган. Тўғоннинг ёши унинг техник характеристикаларига таъсир қиладими?

– ГЭСлар бир неча авлод учун қурилади, аммо шунга қарамасдан тўғоннинг ёши албатта унинг ҳолатига таъсир кўрсатади. Бунинг асосий сабаби – геологик ўзгаришлар. Хусусан, зилзилалар, сувларнинг ер остидаги ҳаракати ва уларнинг тупроқни ювиши, ўпирилишларга олиб келадиган кучли ёғинлар – буларнинг барчаси тўғонлар учун вайрон қилувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, биз бетон вақт ўтиши билан фақат мустаҳкам бўлишини, аммо бетондаги туз унинг қатламларга ажралишига, намлик эса пўлат арматураларнинг занглашига олиб келишини ҳам маълум. Натижада бу арматуранинг бетон конструкциядан ажралиб чиқишига олиб келади. Масалан, қарийб 10 йил муқаддам россиялик олимлар барпо этилганига қарийб 80 йил бўлган Рибинск гидроузелида пўлат арматура коррозияси ва бетон ёриқлари борлигини аниқлашди. Фалокатга йўл қўймаслик учун тўғон ва шлюзнинг кенг кўламли реконструкцияси ўтказилди.
 
– Иншоот яхлитлигига хавф туғилгани ҳақида огоҳлантирувчи бирор ускуна мавжудми? Сув омборларидан фойдаланиш муддатларини узайтириш учун нималар қилиш керак?

– Йирик ГЭСларнинг ҳаммасида штольня, яъни ерости коридори мавжуд бўлиб, у зилзилалар, намлик ва сув сизишини кузатиб борадиган кўплаб асбоблар билан жиҳозланган бўлади. Тўғон ҳолатини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими, тўғон ҳатто бир миллиметрга сурилганида ҳам, аниқ кўрсаткичларни беради. Унча катта бўлмаган ер тўғонларида одатда ускуналар билан жиҳозланган қудуқларни қуришади, улар ёрдамида мутахассислар тўғонлар ҳолатидаги ҳатто кичкина ўзгаришларни ҳам кузатиб боришлари мумкин.
 
2009 йилда Саяно-Шушенск ГЭСида техноген авария юз берди, ўшанда 10 та гидротурбинанинг ҳаммаси ишдан чиққанди, уларнинг учтаси эса тўлиқ вайрон бўлганди. Кўпчилик гидроагрегатларнинг хизмат қилиш муддати 30 йилга яқин бўлиб, бу шундай турдаги ускуна учун унча катта бўлмаган давр ҳисобланади. Ўшанда юз берган ҳалокат, асбоблар қай даражада аниқ ишлаётганини текшириш учун мониторинг тизимининг соз ҳолатда эканини мунтазам равишда текшириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Шу боис Ўзбекистон эски сув омборларидаги барча асбобларнинг ишлаш қобилиятини ва уларнинг кўрсаткичларига ишлов бериш қоидаларини уларнинг аниқ ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун текшириши керак. Бу кенг кўламли иш бўлиб, юқори даражадаги малакани ва сўзсиз виждонлиликни талаб этади.
 
Ҳозирги янги қурилган тўғонларга тўхталадиган бўлсак, улар ҳам жиддий ўрганишни талаб қилади. Гидростанциялар қурилишида пудратларни олишда монополизм ва коррупция ҳолатлари Ўзбекистон учун долзарб муаммо ҳисобланади. Виждонсиз пудратчилар, масалан, юзлаб датчикларни улаб турадиган қиммат кабелларда тежашлари мумкин. Шунинг учун тўғонларни лойиҳалаштириш ва қуришдан ташқари, сув омборларининг хавфсизлигини кузатиш тизимлари ҳам жиддий назорат остида бўлиши керак.
 
– Сув иншоотлари нафақат битта мамлакатга таъсир кўрсатади. Сардоба дамбасининг ўпирилиши натижасида Қозоғистондаги аҳоли пунктлари ҳам жабрланган. Иншоотнинг бутлигини барча томонлар тарафидан назорат қилиниши амалиёти мавжудми?

– 1991 йили Эспо шаҳрида (Финляндия) БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг трансчегаравий контекстдаги Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш конвенцияси қабул қилинди. Эспо Конвенциясига 50 га яқин мамлакат қўшилган (Ўзбекистон бу конвенция аъзоси ҳисобланмайди. Марказий Осиёдаги бешта мамлакатдан фақат Қозоғистон ва Қирғизистон Конвенция томонлари ҳисобланади – муаллиф). Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қўшни давлатга таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай лойиҳа барча томонларнинг баҳосини талаб қилади. Одатда мамлакатлар томонидан лойиҳа экспертизасини ўтказиш учун комиссия ёки ишчи гуруҳ тузилади. Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолатда ҳукуматда зарарни қоплаш борасида Қозоғистон билан мураккаб музокаралар бўлиши мумкин.
 
Шунга қарамасдан, келгусида барча Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро келишиб олишига тўғри келади, чунки ҳалокатли сув тошқинлари эҳтимоли ошиши мумкин, чунки тоғларда музликларнинг эриши фақат кучайиб бормоқда, бунинг устига кучли ёғинлар ҳолати ҳам ошган. Марказий Осиё сув тошқинларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун чоралар кўришига тўғри келади. Бу илмий ва гуманитар жиҳатдан ҳам, иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан ҳам жуда қийин масада. Аммо уни ҳозир ҳал қилмаса, келажакда кўриладиган зарар барча иштирокчилар учун бундан ҳам катта каттароқ бўлади.
 
– Сардоба тўғони яқинида янги қўрғон қурилганди. Аҳоли учун хавф-хатар яққол эди. Аҳоли пунктларини шу даражада яқин қуриш мумкинми?
 
–  Албатта, мумкин эмас. Эҳтимол бу Сирдарё вилоятида аҳоли зичлиги анча юқори, ер майдони камлиги, ернинг катта қисми эса қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун қўллангани боис қилингандир. Деҳқонларнинг кўпчилиги эҳтимолий хатарни яхши тасаввур қилолмайди. Сирдарё вилоятида ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганларнинг ҳеч бири сув омборида қанча миқдорда сув сақланишини ва агар тўғон вайрон бўлса, сув қаергача оқиб бориши мумкинлигини билмаганига ишончим комил.  Одамларни авариялар пайтида қандай ҳаракат қилиш, қаерга қочиш ва ўз ҳаётини сақлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида хабардор қилишмаган. Бу борада давлат шубҳасиз тўғон қурилиши ва уни ишга туширишга яхши тайёргарлик кўрмаган.
 
Умуман олганда, БМТнинг “Ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва атроф-муҳитга доир масалалар бўйича одил суддан фойдаланиш тўғрисида”ги Орхус Конвенциясига мувофиқ (Ўзбекистон ушбу Конвенция Томони ҳисобланмайди – муаллиф), ҳукумат аҳоли манфаатлари ва хавфсизлигига таъсир қилувчи лойиҳаларни ишга туширганда аҳолини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Бироқ, кўп ҳолларда ГЭС – бу устки қисми бир хил одамларга, илдизи эса бошқаларга насиб этадиган объектлардир. Яъни кимларгадир афзалликлари бор, камчиликлар ва таҳдидлар эса оддий фуқароларнинг елкасига тушади. МДҲда ерларни суғориш учун сув омборларидаги сув кўп ҳолларда эҳтимолий авария таҳдид қиладиган одамларга насиб қилмайди.
 
– Сардоба сув омбори 2010-2017 йилларда қурилди, аммо объект ҳамон фойдаланишга топширилмаган. Расман тўғон фильтрацияни мониторинг қилиш тизими ўрнатилмагани учун ишга туширилмаган, деган гап-сўзлар бор. Шундай бўлиши мумкинми?
 
– Ҳа, бўлиши мумкин. Гап шундаки, ушбу тизим энг охирида, тўғондаги барча таъмирлаш-қурилиш ишлари якунланганидан кейин ўрнатилади. Дамба қурилишида катта камчиликлар бўлиб, тизим барча хатоликлари кўрсатиши мумкин бўлгани учун ҳам фильтрацияни мониторинг қилиш қурилмасини ўрнатишни чўзиб келишган, деб тахмин қилишим мумкин.
 
– Тошкент Чорвоқ сув омборидан 100 км масофада жойлашган. Тўғон вайрон бўлган тақдирда Тошкент сув остида қоладими?
 
– Ўпирилиш тўлқини Тошкентгача келади, уммо пойтахт сув остида қолмайди, бунга сув етмайди. Вайронагарчиликлар, агар кетма-кет учта тўғон – Чорвоқ, Ғазалкент ва Хўжакент сув омборлари бузилган тақдирдагина, жиддий бўлиши мумкин.
 
Элина Рустамова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.