Айни пайтда етти мамлакат ўзи истеъмол қиладиган энергиянинг 99,7% дан ортиғини тикланадиган энергия манбаларидан олмоқда
Стенфорд университети профессори Марк Жейкобснинг сўзларига кўра, дунёнинг етти мамлакати аллақачон деярли барча электр энергиясини қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқармоқда. Булар гидроэнергетика, геотермал энергия, шунингдек, шамол ва қуёш энергиясидан фойдаланадиган Албания, Бутан, Эфиопия, Конго Демократик Республикаси, Непал, Парагвай ва Исландия давлатлари.
Халқаро энергия агентлиги (IEA) ва Халқаро қайта тикланадиган энергия агентлиги (IRENA) маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, яна 40 та давлат, жумладан, 11 та Европа давлати қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиладиган барча электр энергиясининг 50% дан ортиғини ишлаб чиқаряпти.
Бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқишдан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишда қайтиб келмайдиган нуқта аллақачон ўтиб кетилди ва бу ерда сўз ҳатто иқлим сиёсатида эмас, балки соф иқтисодий конъюнктура ҳақида бормоқда.
Масалан, қуёш энергиясини ишлаб чиқариш 2012 йилдан буён қуёш панелларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган махсус материаллар синфи – перовскитлар туфайли жадал ривожланмоқда. Ушбу технологик ютуқ уларнинг нархини сезиларли даражада пасайтирди ва самарадорликни оширди. Бундай янгиликлар қуёш энергиясини ҳар инвестициялар цикли билан иқтисодий жиҳатдан мафтункор қилади.
Шарҳлар