Биз тўғонлардан қуйида яшаймиз… Аммо бу ҳақда ўйламаганимиз маъқул

Биз тўғонлардан қуйида яшаймиз... Аммо бу ҳақда ўйламаганимиз маъқул

1 май куни эрта тонгда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида дамба ўпирилиши натижасида юз берган сув тошқини жабрланганлар учун ҳам, мамлакат учун ҳам фавқулодда оқибатларга эга бўлади, деб ёзади Sreda.uz  журналисти Наталья Шулепина.

Ўзбекистон ФВВматбуот котиби тарқатган хабарга кўра, Қўрғонтепа аҳоли пунктини сув босган. Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” қўрғонлари аҳолиси сув босиши хавфи мавжудлиги боис Янгиер шаҳрига эвакуация қилинган. Туман аҳолисининг бошқа қисми эса Жиззах вилоятидаги мактаблар, коллежлар, хусусий корхоналар ва хонадонларга кўчирилган.

Жами 70 киши эвакуация қилинган, 56 нафари касалхонага ётқизилган. Аварияни бартараф этиш жараёнида дамбадан отилиб чиқаётган сув Абай канали орқали Айдар-Арнасой сув тизимига йўналтирилган. 1 май куни кечга яқин ўпирилишни ёпишга муваффақ бўлинди. Сув омборида сув чиқиши тўхтади. Ҳозир қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Одамларга зарур ёрдам кўрсатиляпти.

Нега бу офат юз берди?

Эҳтимол, мутахассислардан иборат комиссия тузилар, у ФВ сабабларини пухталик билан ўрганиб чиқар. Кимдир эса ҳозирнинг ўзидаёқ лойиҳалаштирувчиларга ва қурувчиларга тош отиш истаги билан ёнмоқда. Балки, айбловлар билан шошилиш шарт эмасдир.

Лойиҳалаштирувчи – улкан лойиҳалаш тажрибасига эга нуфузли ташкилот. Қурилиш 2010 йилдан 2017 йилгача олиб борилган, аммо объект ҳозирга қадар фойдаланишга топширилмаган. Бу фильтрацияни мониторинг қилиш тизими ўрнатилмагани учун бўлиши мумкин. Тўғоннинг фильтрлашни мониторинг қилиш тизимисиз қандай қилиб сув омборини сувга тўлдириш мумкин? ФВда огоҳлик тизими билан ҳам ишлар жойида эмас. У ҳам йўқ. Бу орада эса сув омбори тўлиб бўлган.

Аҳоли яшайдиган янги қўрғон ҳам шундоққина тўғон остида барпо этилган. Аҳоли учун хавф-хатар яққол кўриниб турибди. Бундай объектларни лойиҳалаштиришда мажбурий равишда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ишлари ўтказилади. Эҳтимолий авария ҳолатларининг таҳлили – мажбурий шарт ҳисобланади. Хатар зонаси ҳисоблаб чиқилади: тўлқин қаерга йўл олади, қаергача етиб боради, яқин-атрофдаги қайси аҳоли нуқталарини тўсиш талаб қилинади – ҳаммаси. Баҳолаш ишларининг натижаси давлат экологик экспертизасига тақдим этилади.

Бу ерда у яхшилаб ўрганилади ва қуришга розилик берилади ёки тақиқ қўйилади.

Фавқулодда ҳолатлар сабабларини текширишда лойиҳа ҳам,  атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ишлари ҳам, экологларнинг хулосаси ҳам ўрганилиши шарт.

Ўзбекистонда йирик объектларни қуриш амалиётларида қурилиш ишлари, истисно тариқасида, лойиҳалаштириш ишларидан олдин бошланган ҳолатлар ҳам бор.
 
Бу сафар қандай бўлганди?

Гидротехник объектдан фойдаланишни уни фойдаланишга қабул қилишдан олдин  бошлаш амалиёти ҳам мавжуд . Ушбу сатрлар муаллифи 2003 йилда  Давлат сув хўжалиги назорати инспектори билан бирга Ўртачирчиқ каскадининг бир нечта ГЭСини кўзда кечиришга муваффақ бўлган. Биз каскаднинг учинчи станцияси – Чирчиқ дарёсидаги Ғазалкент гидростанциясида ҳам бўлдик. Мана “Правда Востока” газетасида чоп этилган “Биз тўғонлардан қуйида яшаймиз. Аммо бу ҳақда ўйламаганимиз маъқул…” деб номланувчи мақоладан иқтибос: “Чорак асрдан ортиқ фаолият кўрсатаётган станция ҳамон белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган. Ўтган йиллар давомида вақтинчалик режимда ишлаб келмоқда. Қурувчилар уни ишга туширишга жуда шошган. Энди эса уни доимий фойдаланишга қабул қилиш кўплаб камчиликлар мавжудлиги, шу жумладан охиригача етказилмаган ташқи кўриниши сабабли мумкин эмас”.

2009 йилда Саяно-Шушенск ГЭСида даҳшатли фавқулодда ҳолат юз берди. Ўшанда ҳаммаси “Хатарли тўғонлар” хавотирга солганди. Шундай сарлавҳа остида Ўзбекистон Давлат сув хўжалиги назорати раиси Т.Камолов билан интервью чоп этилганди. Суҳбатдан парча келтирамиз: “Марказий Осиёда катта тўғонлар синфига кирувчи юзга яқин объектлар мавжуд. Одатда уларнинг ҳаммаси ўн беш метрдан баланд. Давлат сув хўжалиги назорати учта синфга мансуб 273 та гидротехника иншоотининг техник ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилади. Уларнинг орасида 54 та сув омбори, 60 та канал, 28 та ГЭС, 26 та гидроузел бор”.

Ўтган йиллар давомида мамлакатда тўғонлар ва сув омборларининг сони ошди. Яна 16 тасини қуриш режалаштирилган. Аммо ҳозир бу ҳақда эмас, балки Давлат сув хўжалиги назорати ташкилотининг мақоми унчалик ҳам юқори эмаслигида. Фойдаланишга қабул қилинмаган сув омборини тўлдиришга тақиқ қўйиш ҳуқуқи унда аниқ йўқ.
 
2019 йил октябрь ойида Тошкентда БМТнинг сув, энергетика ресурслари ва атроф-муҳит бўйича махсус дастури ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Уда муҳим масалалардан бири – Марказий Осиёдаги тўғонлар хавфсизлиги масаласи кўриб чиқилди.

Сўз кўпгина дарёларнинг гидрологик режимини ўзгартириш ўзанларнинг ўтказиш қобилиятига таъсир кўрсатиши ҳақида борди. Чўкиндилар сув омборларининг жомини тўлдиради. Горизонт тебранишлари қирғоқларнинг ювилишига олиб келади. баҳорда сув тошқинлари, ёзда эса сув тақчиллиги жараёнлари сабаблари ўзанлар эрозияси жараёнлари кучайган

Шунингдек мутахассислар: “Ўзгараётган иқлим, айниқса, юқори босимли гидроузелларга тушадиган қўшимча юкламаларга олиб келади. Барча гидротехник иншоотлар (ГТИ)нинг ҳолатини объектив боҳлаш керак. Ҳозир эътибор фойдланишга қаратиляпти. Ҳолбуки, муҳандислик изланишлари ва лойиҳалаштириш ишларидан тортиб, фойдаланишдан чиқариш ва консервациялашгача бўлган ҳар бир босқичга эътибор қаратиш зарур. ГТИларнинг ягона базаси бўлиши лозим. Ҳар бир объектга техник паспортлар, консервациялаш ва тугатиш методикалари зарур. Муаммоларни яшириш эмас, балки ҳал қилиш лозим” дейишганди.
 
Тўғонлар хавфсизлиги муаммоларини ҳал этиш зарурати ҳақида бир неча йилдан буён барча даражадаги мутахассислар гапирмоқда.

1999 йилда Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси томонидан илгари сурилган ҳамда Глобал экология жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланган Марказий Осиёнинг бешта мамлакатида Орол лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Унинг бўлимларидан бири – тўғонлар хавфсизлиги. Ҳар бир мамлакатда иккита сув омборининг диагностикаси бажарилди. Ўзбекистонда – Чимқўрғон ва Оҳангарон сув омборлари. Тадқиқотчилар сув омборлари кейин ҳам фаолият кўрстиши учун нималар қилиш кераклиги борасида тавсиялар берди. Яна тўғонлар хавфсизлигининг қийматини ҳам ҳисоблаб чиқишди.

Лойиҳа якунланди, аммо муаммолар қолди. Янги ва эски тўғонларнинг хавфсизлиги нархи қанча – номаълум. Сардоба сув омборининг тўғони бўйича нархни, агар экологик зарар ҳисобланса, билиб оламиз. Нега “агар”? Чунки экологик зарарни ҳисоблаш методикаси мавжуд эмас. Кўрилган моддий ва маънавий зарар жуда катта.

Бош прокуратура Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.