Бош прокуратура «Амирсой» дам олиш зонасида 700 та дарахтнинг кесилиши бўйича жиноий иш қўзғади
Бош прокуратура томонидан Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан олдин ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев дарахтлар кесилгани ҳақида хабар берганди.
«Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан прокуратурага тақдим этилган ушбу иш бўйича материаллар ҳақида сукут сақланмаслиги керак. Сўз 700 та дарахтнинг буткул кесиб ташланиши ва табиатга етказилган қарийб 400 млн сўмлик зарар ҳақида бормоқда», – деб ёзганди у.
Давлат экология қўмитаси воқеа июнь ойида юз берганини маълум қилди.
Шарҳлар