Зарафшон дарёсининг ўзанида қум ва шағални ноқонуний қазиб олиш давом этмоқда

Источник: Самаркандский вестник

Зарафшон дарёсининг ўзанида 2019 йил 15 апрелдаги Давлат экология экспертизасининг хулосасига ва бутун табиатни мҳофаза қилиш қонунчилигига қарамасдан шағал қазиб олиш давом этмоқда. Энди шаҳар ва қум қазиб олиш карьерлари лойиҳа бўйича дарё ўзанининг  марказида эмас, балки бевосита аввал қўриқланган ва Зарафшон миллий табиий боғига кирган ҳудудда жойлашган. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» нашри ёзади.

«Зарафшон миллий табиий боғидаги вазият ҳақида шов-шувли мақолалардан кейин ва сув тошқинлари даврида қум-шағал материалини қазиб олиш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ҳозир шағар қазиб олиш ишлари ўн баравар кўп ҳажмда кетмоқда: участкада дарёнинг ўнг томонида учта экскаватор ишламоқда, ҳар дақиқада кузовининг ҳажми 18 кубометр бўлган “МАН” юк машинаси кетяпти. Агар ҳисоблаб кўрилса, 8 соатлик иш кунида бу кунига 480 та самосвални ёки 8640 кубометр қум ва шағални ташкил қилади. Бир ойда бу 259,2 минг кубометрни ташкил қилади. Ўзанни тозалаш бўйича хизматларни амалга ошириш учун электрон аукцион орқали тайёрланган рухсат берувчи ҳужжатларга кўра эса, узунлиги 900 метр келадиган ушбу участкадан Зарафшон дарёси ўзанининг ўртасигача (ўнг қирғоқ ҳам, чап қирғоқ ҳам эмас) 3,1 йил ичида… 100,3 минг кубометр шағал олишлари керак», – дейилади хабарда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармаси ва миллий боғ вакиллари билан биргаликда нашр қазиб олиш ишлари кетаётган жойда бўлди. Тадбиркор А.Ф.нинг изоҳ беришича, бу ерда инвестицион дастурларни, шу жумладан тураржой массивлари ва йўллар қурилиши учун шағал ва қум олинмоқда. “Агар биз шағал олишни тўхтатсак, унда шаҳарнинг Рудакий, Бўстонсарой ва бошқа жойларида йўллар қурилиши белгиланган муддатга бажарилмайди”, – дейди тадбиркор.

Нега шағал белгиланмаган жойда қазиб олиняпти, деган саволга тадбиркор ҳаммаси тўғри, кўрсатмаларга мувофиқ бажарилаётганини, “Хавфсиз дарё” ДУК вакиллари эса мунтазам равишда ўлчаш ишларини ўтказиб, геолокацияни солиштираётганини айтади.

«Биз ҳозир ўзимиз шағал қазиб олувчилар тозалаш участкаси ўтадиган дарё ўзанининг марказидан миллий боғ ичкарисига қанчалик узоқ кириб кетганига ишонч ҳосил қилдик, – дейди вилоят сув-ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимининг бошлиғи Бахтиёр Муҳаммедов. – Шунингдек, биз ўзан қай даражада чуқурлашганини ҳам кўрдик: лойиҳада кўрсатилган 1 метр ўрнига чуқурлашиш 2,5 дан 4 метргачани ташкил қилади. Биз еттита баланд репер бўйича ўзаннинг чуқурлигини аниқ ўлчай олмаймиз, чунки бизни ишлар кетаётган ҳудудга қўйишмаяпти, уларнинг сўзларига кўра, биз ўзимизнинг бевосита табиатни муҳофаза қилиш вазифаларимизни бажаришимиз учун бизнес-омбудсмандан рухсат олишимиз керак экан. 300 метрлик қўриқланадиган сув зонаси бузилаётгани, сув ўтадиган қатлам ёқилғи-мойлаш чиқиндилари билан ифлосланаётгани  (бу ердан сув Самарқанднинг ярмини таъминлайдиган “Чўпонота” сув тўплаш ер ости қудуқларига тушади) экологлардан бошқа ҳеч кимни қизитирмаётганга ўхшайди. Бироқ бизга ўзимизнинг бевосита вазифаларимизни бажаришга қўйишмаяпти».

Экологларнинг сўзларига кўра, Зарафшон миллий табиий боғининг ичкарисига қараб кетган дарёнинг аввалги қирғоғидан бошлаб эни 50 метр, узунлиги эса бир неча километрни ташкил қилувчи майдон қум ва шағалдан “тозаланган”. Улар билан бирга тўранғи, чаканда, жийда, наъматак, дўлана, тол каби тўқай ўсимликлари ҳам “тозаланган”. Қирғоқ билан бирга қушларнинг уялари, сут эмизувчилар ва ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи жониворларнинг уялари ҳам йўқолган. Шунга қарамасдан, табиатга етказилган зарар учун ҳеч қандай компенсация ҳақида умуман сўз бормаяпти. Уни ҳозир ҳам аниқ ҳисоблашнинг имкони йўқ. Қум ва шағални эса қазиб олишда, ўзанни чуқурлаштиришда ва дарёни каналга айлантирган ҳолда қуп-қуруқ майдон сингари текислашда давом этишмоқда. Ҳолбуки бу қадимий инжиқ дарё бир соатда ўз йўлини ўзгартириб юбориши мумкин, дея қайд этади нашр.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.