,

АҚШда парвоз пайтида йўловчи самолёти фюзеляжининг бир қисми узилиб кетди

Фото: oxu.az

АҚШда парвоз вақтида йўловчи самолёти фюзеляжининг бир қисми узилиб кетди, дея хабар беради ABC News.

Қайд этилишича, ҳодиса Boeing 737 самолётининг Портленддан Онтариога парвози вақтида юз берган. Самолётга эгалик қилувчи Alaska Airlines  авиакомпаниясининг аниқлик киритишича, воқеа ҳавога кўтарилгандан кейин кўп ўтмай, баландликда содир бўлган.

Самолёт бортида 174 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт зудлик билан учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлган. Воқеа юзасидан тергов бошланган.

Салондан эълон қилинган кадрларда фюзелажнинг бир бўлаги иллюминаторлардан бири билан бирга ажралиб тушганини, натижада салонда тешик пайдо бўлганини кўриш мумкин. Яхшиямки, деворга қараган йўловчи ўриндиғида ҳеч ким ўтирмаган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.