Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Москвадаги парадда қатнашади

Архивное фото. Источник: Сайт Кремля

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 8-9 май кунлари Россия пойтахтига келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Доурен Обоев ТАСС нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳам 9 май куни Москвага ташриф буюради. 24.kg нашрининг бу маълумотини давлат раҳбарининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон Москвадаги Ғалаба куни тантаналарида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади.

Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари парадда қатнашиши ҳозирча номаълум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.