Электромобиллар учун алоҳида тураргоҳлар ажратилиши мумкин

Электромобиллар учун алоҳида тураргоҳлар ажратилиши мумкин

Электромобиллар учун шароитлар яратиш масаласини шаҳарсозлик нормаларига киритишлари мумкин. Бунга Spot.uz нашри эътибор қаратади. Бунда у Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Президент қарорининг лойиҳасига таянган.
 
Агар лойиҳа қабул қилинса, унда нормалар ва қоидаларга хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий-тадбиркорлик зоналарининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда электромобиллар учун шароитлар яратиш бўйича талаблар киритилади.

Ушбу қоидалар қуйидагиларни кўзда тутади:

·         электр зарядлаш станциялари билан жиҳозланган электромобиллар учун тураргоҳларга камида 5% жой (аммо битта жойдан кам бўлмаган) ажратиш,
·         ажратиладиган автомобиль туриш жойларига тенг миқдорда умумий қуввати камида 11 кВт бўлган электромобилларни бир вақтда зардлаш имкониятини таъминлаш;
ажратилган жойларни тураргоҳ қопламасининг юзасида тегишли белгилар билан белгилаш ва вертикал юзада (девор, устун ва ҳ.к.) белгини такрорлаш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.