Ўзбекистонда кечаси ҳаво сезиларли даражада совийди

Ўзбекистонда кечаси ҳаво сезиларли даражада совийди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати берган маълумотга кўра 15-18 август кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кечаси ҳаво сезиларли даражада совийди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с. 15-16 август кунлари ҳарорат кечаси 17-22°С ни, кундузи 30-35°С ни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. 15 август куни шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°С ни, кундузи 30-35°С ни ташкил қилади. 16-18 август кунлари ҳарорат кундузи 33-38°С гача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиши қайд этилади, ёғингарчилик бўлмайди. 15 август куни шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 14-19°С ни, кундузи 29-34°С ни ташкил қилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ўзгарувчан булутли ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди. 15 август куни шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шу куни ҳарорат кечаси 22-27°С ни, 16-18 август кунлари 18-23°С ни, кундузи 32-37°С ни ташкил этади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ўзгарувчан булутли ҳаво қайд этилади, 15-16 август кунлари алоҳида ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, 17-18 август кунлари эса ҳаво очиқ бўлади. 15 август куни шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шу куни кечаси ҳарорат 20-25°С ни, 16-18 август кунлари 15-20°С ни, 15-16 август кунлари кундузи 25-30°С ни ташкил этади. 17-18 август кунлари ҳарорат 29-34°С гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 15-16 август кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 15 август куни шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шу куни кечаси ҳарорат 14-19°С ни, 16-18 август кунлари 15-20°С ни, 15-17 август кунлари кундузи 17-22°С ни, 18 август куни 20-25°С ни ташкил этади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.