Ўзбекистон волонтёрлари мамлакатда ва жаҳонда иқлим ўзгариши оқибатларини муҳокама қилишда қатнашди

Источник: ПРООН

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) Буюк Британия Ташқи ишлар ватараққиёт вазирлиги (FCDO) билан биргаликда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси аъзолари ва иқлим ўзгариши бўйича экспертлар билан Café Scientifique форматида учрашув ташкил қилди.

Учрашувда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳасининг иқлим ўзгариши бўйича эксперти Людмила Шардакова иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ва уларни юмшатиш ва мослашишимкониятлари ҳақида гапирди. Иштирокчилар, шунингдек, атроф-муҳитга оид муаммоларни ҳал қилишучун уларнинг келиб чиқиши, илдиз сабаблари ва зарур ҳаракатлар ҳақида маълумот олдилар.

Ресурсларни тежаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмаса, Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво (иссиқлик тўлқинлари) ва тобора қурғоқчил иқлим шароитида ичимлик суви етишмаслиги ҳамда сув ресурслари тақчиллиги кучайиши билан боғлиқ инсон саломатлиги учун хавф ортиб бориши мумкин. Иқлимнинг ўзгариши қурғоқчилик ва қишлоқ хўжалигида беқарорликни келтириб чиқариши ва республиканинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган чанг бўронлари, селлар, тошқинлар ва шу каби бошқа хавфли гидрометеорологик ҳодисалар сонининг кўпайишига олиб келади.

«Иқлим ўзгариши оқибатлари мавзуси аллақачон ҳар бир инсонни ўзига тортган ва бу таъсир йил сайинортиб боради. Ўзбекистон кўнгиллилари дарахтлар экишда, инсон фаолияти ва иқлим ўзгариши оқибатларитуфайли муаммога дуч келган ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолишда фаол иштирок этмоқдалар. Бугунги учрашув ва биз мутахассислардан олган маълумотлар бизни иқлимий вазиятни яхшилашучун бугун чора кўриш қанчалик муҳимлиги ҳақида яна бир бор ўйлашга мажбур қилди», – дейдиЎзбекистон кўнгиллилар уюшмаси директори Ширин Обидова.  Унинг сўзларига кўра, ассоциация бутун мамлакат бўйлаб ўз аъзолари ўртасида иқлим тизимидаги ўзгаришлар ва иқлим ўзгаришининг олдини олиш чоралари ҳақида ахборот учрашувлари ўтказади.

Иштирокчилар, шунингдек, 2022 йил 2-3 июнь кунлари Стокгольмда (Швеция) бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг халқаро йиғилишини муҳокама қилдилар. “Ушбу учрашув БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ўн йиллик ҳаракатлар, Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви, 2020 йилдан кейинги 2020 йилдан кейинги Глобал биохилма-хиллик доиравий дастури ва яшил ҳудудларни қайта тиклаш режаларини амалга оширишга ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Бу барча одамлар, жамоалар, ташкилотлар ва ҳукуматлар учун бирлашиш ва барқарор сайёра яратиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишни тезлаштириш учун ноёб имкониятдир”, — деди БМТТДнинг Стокгольм+50 дастурининг Ўзбекистондаги Миллий маслаҳатлашув координатори Умиджан Назарқулов.

«Бугун эшитганларим ва кўрганларим мени ҳайратда қолдирди, чунки бунгача инсон фаолияти натижасида иқлим ўзгариши оқибатлари кўлами ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдим. Ўзбекистон иссиқхона эффектини яратувчи иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз зиммасига улкан мажбуриятларни олди ва биз, мамлакат фуқаролари бу режаларни амалга оширишга ҳисса қўшишимиз керак.Мен бўлажак шифокорман ва иқлим ўзгариши инсонлар ва уларнинг соғлиғига қандай таъсир кўрсатишини яхши тушунаман», – дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси, Кўнгиллилар уюшмаси аъзоси Дилноза Сулаймонова.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизматлари маркази (Ўзгидромет) билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг Ташқи ишлар ва тараққиёт вазирлигининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича сиёсий ҳаракатлар – ИИ босқич” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур учрашув иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш истаги  атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун курашда фуқаролик жамияти ва ҳукуматларни бирлаштирганини яна бир бор намойиш қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.