1 июлдан бошлаб бетон тайёрлаш машиналари божхона тўловларидан озод этилади
Ўзбекистонда импорт қилинадиган юк машиналари, қурилиш, махсус техниканинг айрим турлари божхона тўловларидан озод этилди. Бу ҳақда “Курсив” нашри Ўзбекистон Президентининг қарорига таянган ҳолда хабар беради.
Йил охиригача жами 27 номдаги янги техника божга тортилмайди. Уларнинг орасида йўл чизиқларини чизиш машиналари, бульдозерлар, юк кўтариш қобилияти 50 тоннагача бўлган автокранлар ва бошқа турдаги ускуналар бор.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб кўп қаватли тураржой бинолари қурилишида қўлланадиган бетон тайёрлаш ва уни қуйиш учун шакллар тайёрлаш учун машиналар ҳам тўловлардан озод этилади.
Тадбиркорлар қурилишда қўлланадиган ҳар қандай турдаги машиналар ва ускуналарни импорт қилганда божхона тўловларини тўлашни 120 кунгача кечиктиришга умид қилишлари ҳам мумкин. Бу имтиёз 2020 йилнинг 1 июлидан 2023 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.
Юқорида санаб ўтилган чоралар Сирдарё ва Бухоро вилоятларида юз берган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тезроқ бартараф этиш учун қабул қилинган. Давлат шундай преференциялар ёрдамида қурилиш ташкилотларини қўлла-қувватлашни режалаштирган.
Шарҳлар