Тошкентдаги лаваш марказида юз берган портлаш натижасида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги лаваш марказида юз берган портлаш натижасида ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Фарҳод ва Қатортол (“Шуҳрат”) кўчалари чорраҳасида “Evos” деб номланувчи маҳаллий умумий овқатланиш жойида портлаш юз берди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ижтимоий тармоқлардаги хабарларга таянган ҳолда маълум қилади.

Ёнғин маиший газ сизиб чиқиши ва портлаши натижасида юз берган, деб ёзади нашр гувоҳларнинг сўзларига таяниб. Воқеа 18 июнь куни кечқурун, соат тахминан 20:30-21:00 оралиғида содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам ва ўт ўчириш хизматлари етиб келган. Чорраҳадаги ҳаракат тўхтатилган ва тез орада ёнғин ўчирилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Фотосурат: Facebook тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.