«Уральские авиалинии» компанияси август ойигача «Калининград – Тошкент» рейсларини бекор қилди
Россиянинг «Уральские авиалинии» компанияси «Калининград – Тошкент» йўналиши бўйича рейсларни бекор қилди. Парвозлар 26 июндан 8 августгача тўхтатилади, деб ёзади kaliningrad.net нашри.
Шаҳар авиакассаларидан бирида олинган маълумотга кўра, компания ўз рейсларини самолётлар тўлмаётгани сабабли бекор қилган. Авиакомпаниянинг ўзи йўналишнинг вақтинчалик ёпилиш сабабини айтишдан бош тортди.
«Агар Тошкент-Калининград йўналишига талаб бор бўлса, тескари йўналишда талаб йўқ. Балки бу мавсумий омил бўлиб, қишда вазият ўзгарар», – дея қайд этишади кассада.
Қайд этиб ўтамиз, ёз мавсумида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам ҳафтасига икки марта Тошкентга парвозларни амалга оширади.
Улашиш:
Шарҳлар