Тошкентлик фуқаро ўчирилмаган сигарета билан ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлди

Тошкентлик фуқаро ўчирилмаган сигарета билан ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлди

Ўтган ҳафтада республикада 229 та ёнғин ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг матбуот хизмати.

Ёнғинлар оқибатида 3 киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан 867 млн 504 минг 695 сўм миқдоридаги қурилиш конструкциялари ҳамда 1 млрд 265 млн 942 минг 274 сўм миқдоридаги товар-моддий бойликлар асраб қолинди.

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида истиқомат қилувчи 13 ёшли Шоҳрух чой қайнатиш учун гугуртни ёқади, бироқ бу пайтда ошхонада йиғилиб қолган газ ёниб кетади. Бунинг оқибатида ёнғин содир бўлиб, у 20 метр квадрат мулкни йўқ қилади, Шоҳрухнинг ўзи эса турли даражадаги куйиш жароҳатларини олади ва касалхонага ётқизилади. Маълум бўлишича, газ сизиб чиқишига газ баллонининг носоз редуктори сабабчи бўлган.    

Маст ҳолатда чекиш Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.Оськиннинг хонадонида ҳам ёнғин содир бўлишига олиб келди. Оськин маст ҳолда ўчирилмаган сигарета билан ухлаб қолиши натижасида ётоқхонада ёнғин бошланади. Қўшни хонадан деразалари орқали чиқаётган тутуннни кўрган қўшнилар уйга кириб ёнғинни ўчиради. Қўшниларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли уй соҳиби қалин тутун чиқаётган ва кичикроқ ёнғин бошланган уйдан эсон-омон олиб чиқилди.

Шунингдек, ўчирилмаган ва қаровсиз қолган стол лампаси Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Раҳматовнинг уйида ёнғин чиқишига сабабчи бўлган. Олов саноқли дақиқалар ичида 50 метр квадрат уй майдонини эгаллаб олган. Ёнғин тез орада бартараф этилди, бироқ олов уйнинг 60 метр квадрат майдонини йўқ қилишга улгурди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.