Самарқандда порнография билан савдо қилаётган кимсалар қўлга олинди
Самарқандда Али Қушчи ва Абдураҳмон Жомий кўчаларида жойлашган дўконларда қароқчилик дискларини сотаётган сотувчилар қўлга олинди.
Дўконлар пештахталарига аввал бошидан турли характердаги, шу жумладан беҳаё мазмундаги 7 574 та DVD-диск чиқарилган экан. Дўкон ва омборни тинтув қилиш пайтида қиймати 85 миллион сўмдан ортиқ 24 000 та диск олиб қўйилди.
Дўконлар хўжайини Сардор Яхъёев ва у томонидан ёлланган икки нафар сотувчи судга берилди ва жазоланди. Сардор Яхъёевнинг ўзи эса 3 йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Олиб қўйилган дисклар йўқ қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Huquq нашри материаллари бўйича
Улашиш:
Шарҳлар