Давлат ва жамият қурилиши академияси ислоҳотларни муҳокама қилишга таклиф қилади

Давлат ва жамият қурилиши академияси ислоҳотларни муҳокама қилишга таклиф қилади

2017 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси БМТнинг Ўзбекистондаги Ривожланиш дастури билан ҳамкорликда “Маҳаллий бошқарув тизимини модернизациялаш: чет эл тажрибаси ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказишни режалаштирмоқда.

Анжуманнинг асосий мақсади маҳаллий бошқарув тизимининг қонунчилик-ҳуқуқий асослари, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва жойларда давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва очиқлигини ошириш, кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини ошириш соҳаларидаги ислоҳотларни муҳокама қилишдан иборат.

Анжуман пленар мажлис ва учта секция мажлиси форматида ўтказилади.

Пленар мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар ваколатхоналарининг раҳбарлари, маҳаллий (давлат) бошқарув соҳасидаги нуфузли чет эл олимлари ва экспертларнинг чиқиши кўзда тутилган.  

Секцияда бўлиб ўтадиган баҳс-мунозаралар доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик асосларини ва улардаги маъмурий ислоҳотларни такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек кун тартибига ҳудудлардаги Президент халқ қабулхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш, “ягона ойна” марказларида аҳолига ва тадбиркорларга кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини ошириш, “Электрон ҳокимият” тизимини ривожлантириш орқали жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини ва давлат хизматларидан ҳамманинг фойдаланиш даражасини ошириш масалалари ҳам киритилган.

Анжуман якунлари бўйича “Халқ билан мулоқот ва инсон мафаатлари йили” Давлат дастурини ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Анжуманда қатнашиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари, университетлар ва тадқиқот марказларининг вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар элчихоналарининг вакиллари таклиф этилади.

Иштирокчининг Ф,И.Ш, ташкилот номи, лавозими ва анжуманда қатнашишдан мақсади кўрсатилган аризани [email protected][email protected] электрон манзилларига юборишингизни сўраймиз. Аризаларни тақдим этишнинг охирги муддати – 2017 йил 5 июнь.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.