Ўзбекистонда ветеринария хизмати тубдан такомиллаштирилади

Ўзбекистонда ветеринария хизмати тубдан такомиллаштирилади

Ўзбекистон Президенти “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси негизида мустақил Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилади.

У ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш билан шуғулланади.   

Шунингдек давлат қўмитаси  илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш ишларини амалга оширади.

Қарсонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тузилмасига берилади. 

Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича давлат лабораторияси, Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси ва Республика давлат ветеринария лабораторияси негизида Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис маркази ташкил этилади.

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораторияси Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий марказига айлантирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.