Сеул шаҳрининг мэри Тошкентга ташриф буюради
Корея Республикаси пойтахтининг мэри Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВда Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги хабарда айтилади.
2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларидаги жорий масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ТИВнинг сайти тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида Сеул шаҳри мэри Пак Вон Суннинг Ўзбекистонга бўлғуси ташрифининг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар